Бош саҳифаМахсусУкраина ва Россияда қулупнай нархлари ўтган йилгидан ҳам арзон бўлиб кетди
Махсус Янгиликлар

Украина ва Россияда қулупнай нархлари ўтган йилгидан ҳам арзон бўлиб кетди

Ушбу ҳафта бошидан буён Украина ва Россияда қулупнай нархлари шиддат билан туша бошлади, деб хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Бозор қатнашчиларининг айтишича, ушбу мевани ерда ўстирилган ҳосили бозорга тобора кўпроқ кириб келмоқда. Натижада деҳқонлар нархни туширишга тўғри келяпти.

Россияда ҳам деҳқонлар очиқ тупроқда етиштирилган қулупнайни 180-300 рубль/кг ($2,45-4,08/кг) нархда – ўтган ҳафтадагидан 21 фоиз арзонроқ таклиф қилмоқда. Айни пайтда, экспертларнинг қайд этишича, Россия бозорларида қулупнайнинг тушиш тенденцияси ўтган ҳафтадан буён сақланиб турибди.

РФ бозорида қулупнай нархининг тушишига омил бўлган яна бир муҳим жиҳат шундаки, бугун 150 руб/кг ($2,04/кг) нархда сотувга чиқарилаётган Туркиядан келган резавор мевалар маҳаллий маҳсулотга кучли рақобат туғдирмоқда.

Яна ўқинг: Молдовада “тупроқ қулупнайи” мавсуми бошланди, бироқ нархлар ҳамон юқорилигича қолмоқда

Ҳозир Украинада қулупнай деҳқонлар томонидан ўтган ҳафтадагига қараганда 18 фоиз пастроқ нархда – 45-65 грн/кг ($1,63-2,36/кг) даражасида таклиф қилиняпти.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳар икки мамлакатда нарх ўз тубига ҳали тушмаган ва резаворларнинг оммавий терими кейинги ҳафта бошланади. Бу эса ушбу сегментда нархларга янада салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Масалан, Украинада баҳорнинг кечикишига қарамай, қулупнай нархлари ўтган йилгига қараганда ўртача 19 фоизга арзон. РФ бозорида эса ушбу мева ўртача 24 фоизга арзонлаган. Шу билан бир қаторда, бозордаги асосий иштирокчиларнинг фикрича, йил давомида ушбу экин майдонлари янада кўпайганлиги сабабли, бутун мавсум давомида қулупнай нархлари нисбатан арзон даражада сақланиб қолади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзининг рекорд нархлари Ўзбекистонда илк бор импорт заруратини келтириб чиқарди

EastFruit

Ўзбекистонда хурмо қимматлашмоқда – нархлар ўтган йилгидан 70 фоиз баланд

EastFruit

Украиналик боғбонлар принтли олма етиштиришни ўзлаштиришди (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин