Бош саҳифаЯнгиликларУкраина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади
Янгиликлар

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

Ташқи ишлар вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан Украинанинг Family Garden компанияси анчагина қисқа вақт – 6 ой ичида органик голубика экспортини йўлга қўйди. Резаворнинг дастлабки иккита партияси (2 тоннадан зиёд) Малайзияга жўнатилди, деб хабар бермоқда SEEDS.

Биринчи контракт бўйича Украина 5 тонна резаворни экспорт қилиш имкониятига эга. Энди сентябрга қадар ҳар ҳафта Малайзияга кичик-кичик партияда голубика етказиб берилади.

“Дипломатлар ҳамма масалада: бозорни таҳлил қилишдан тортиб эҳтимолий ҳамкорларнинг ишончлилигини текширишгача ёрдам беришди. 2021 йил апрелда бўлажак харидорлар билан онлайн музокаралар ўтказилди ва кўп ўтмай компания илк 5 тонна реза-меваларни етказиш бўйича контракт имзолади. Украина голубикаси Малайзияга учиб кетди, Малайзиядан эса Украинага пуллар етиб келди. Улар компания ходимлари учун маош, Украина бюджети учун солиқлардир. Экспорт Украинани иқтисодий жиҳатдан кучлироқ, украинларни эса бойроқ қилади. Шу боисдан, ТИВ доимий равишда экспортёрлар, хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар яратмоқда”, деди ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

Шунингдек ўқинг: Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

Украинанинг Малайзиядаги элчиси Александр Нечитайлонинг сўзларига кўра, маҳаллий голубиканинг сифати етарли даражада рақобатбардош ҳисобланади. Яқин келажакда ушбу резавор Малайзиядаги йирик супермаркетлар тармоқларининг пештахталарида пайдо бўлади.

Family Garden компанияси бош директори Иван Гречковский Украина экспортини илгари суришда ТИВнинг ролини юқори баҳолади. Унинг қайд этишича, дипломатларнинг интилишлари туфайли янги бозорларга чиқиш анча жадаллашди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин