Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларШок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради
Технологиялар Янгиликлар

Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

Украинадан музлатилган резаворлар экспорти ҳажми ошиб бормоқда. Бундай сақлаш технологияларидан фойдаланиш мева етиштирувчиларга голубика, малина ва бошқаларни сотиш муддатини узайтириш имконини беради. Аммо бу соҳада муваффақият қозониш учун фермерлар шок-музлатиш ускунасига маблағ киритиши керак. «Ван Дайк Текникс» директори Андрей Марушак, SEEDS учун берган шарҳида сақлашнинг бундай усуллари афзалликлари ва бунинг учун сифатли ускуналарни қандай танлаш ҳақида гапириб берди.

– Голубика ва бошқа резавор меваларни шок-музлатишнинг фойдали жиҳатлари нимада?

– Шок-музлатиш технологияси анча йиллар олдин ихтиро қилинган, шундай бўлса-да, у Украинада яқинда пайдо бўлди. Унинг афзаллиги шундаки, маҳсулотнинг музи эриганидан кейин ҳам ўз шаклини сақлаб қолади. Меваларни 10-20 ой давомида паст ҳароратда (–18 ёки –20 даража) сақлаганингиздан сўнг ҳам, резавор мевалар сархиллиги ва ҳўл мевалар шакли ўз ҳолатида қолади.

Гап шундаки, IQF музлаши пайтида жуда қисқа вақт ичида маҳсулотда муз ҳосил қилади, аммо музлаш тезлиги етарлича юқори бўлганлиги сабабли йирик муз кристаллари пайдо бўлиб улгурмайди. Агар у оддий шароитда (12-18 соат) музлатилса, у ҳолда ҳужайра мембраналарини йўқ қиладиган катта кристаллар ҳосил бўлади. Бундай ҳолда, муз эригандан сўнг, маҳсулот “эзилади” – у шаклини сақламайди ва харидоргир кўринишга эга бўлмайди.

Бундан ташқари, шок-музлатиш мевалардаги деярли барча фойдали моддаларни узоқ вақт сақлашнинг мавжуд усуллардан бири ҳисобланади.

– Шок-музлатиш учун қандай жиҳозлардан фойдаланиш яхшироқ?

– Бунинг учун кўплаб Европа компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган шок музлатадиган туннеллардан фойдаланилади. Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Биз кўплаб ускуналарни етказиб берувчилар билан ишладик ва биз маълум бир компаниянинг ускуналари қандай хусусиятларга эга эканлигини, ускуналарни танлашда нималарга эътибор бериш кераклигини жуда яхши биламиз. Шундай қилиб, битта ишлаб чиқарувчининг ускуналари бир турдаги маҳсулот билан ишлашга, иккинчи компания эса бошқаси билан ишлашга мос келади.

Мижозлар қайси маҳсулотларни музлатмоқчи эканлигини аниқлаб, уларга қайси ишлаб чиқарувчининг ускуналари тўғри келиши ҳақида маслаҳат берамиз.

Биз нафақат совутиш ускуналарини етказиб берувчилармиз, балки бир вақтнинг ўзида технологик компания бўлганимиз сабабли, мижозларга шунчаки ўзи шуғулланиши мумкин бўлган стандарт ечимларни таклиф қилиб қолмасдан бундай масалаларда эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда улар билан иш олиб борамиз. Биз мижозни бошиданоқ (маҳсулот турига эътибор бериб) қайси турдаги ускунанинг улар учун маъқулроқ эканлиги масаласи борасида тўғри қарор қабул қилгунларига қадар иш олиб борамиз. Бунинг сабаблари ҳамда ушбу ускунадан қандай тўғри фойдаланишни тушунтириб берамиз. Бафуржа айтганда, ускуналар ва хизматларни тўғри танлаш тавсияларини бериш хизматларидан ташқари, компания технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини ҳам амалга оширади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Реза меваларни музлатиш учун Украинада ишлаб чиқарилган ускуна: юқори сифат ва арзон нарх

EastFruit

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин