2021 йил июль ойида Украина голубикалари биринчи марта Ўзбекистонга етказиб берилди. Киев вилоятидаги кооперативда етиштириладиган ТМ BigBlue органик резаворлари Ўзбекистонга экспорт қилинди, деб хабар бермоқда SEEDS.
Украина голубикалари Киевдан Тошкентга самолётда етказиб берилди. 4 июль куни жўнатилган резаворларнинг биринчи партияси ҳажми 400 килограмм бўлган. Бунгача ҳеч бир украиналик мева етиштирувчилар Ўзбекистонга резавор меваларни экспорт қилмаган эди. Корхонанинг стратегик мақсади, ўз маҳсулотларини Хитой бозорига етказиб бериш.
Таъкидлаш жоизки, голубика бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилинади. Масалан, 2019 йилдан буён Украина голубикалари Бирлашган Араб Амирликларига етказиб берилмоқда. БААдан ташқари, асосий экспорт йўналишлари ҳозир Гонконг ва Малайзия ҳисобланади. Бироқ, мева етиштирувчилар голубикаларни ташқи бозорга чиқаришда унча фаол эмаслар, чунки ҳозир Украинада резаворларнинг нархи юқори.
Яқинда ТМ BigBlue бренди остида резаворлар етиштирувчи кооператив рекорд ўрнатди. Хўжаликда диаметри 3,05 см ва вазни 9 грамм бўлган энг катта голубика резаворини етиштиришга муваффақ бўлишди. Мазкур ютуқ Украина рекордлар китобига киритилди.
Фермер хўжаликлари раҳбарларидан бири Олег Науменконинг сўзларига кўра, бу каби ютуқлар эътиборни жалб қилиш ва украиналик мева етиштирувчи боғбонларнинг ном қозонишига ёрдам беради.
“Агар биз Украинада харидорларни ажаблантира бошласак, ташқи бозордагилар ҳам бундан хабар топади. Ишонинг, бизнинг ютуқларимизни Европада, Бирлашган Араб Амирликларида ва бошқа мамлакатларда диққат билан кузатишади. Бу Украинага ва бизнинг қишлоқ хўжалиги органик маҳсулотларига бўлган эътиборни янаям оширади”, дейди тадбиркор.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!