Бош саҳифаЯнгиликларУкраина фермерлари сабзини бир йил аввалгидан икки баравар қимматга сотмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украина фермерлари сабзини бир йил аввалгидан икки баравар қимматга сотмоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, жорий ҳафта Украинада сабзи нархи ошди. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, сабзи нархи ошиши савдо ва харид фаолияти фаоллашгани билан боғлиқ, чунки, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқлари Янги йил байрами учун захиралар шакллантиришни бошлаган.

Бугунги кунда асосий ишлаб чиқариш ҳудудларидаги фермерлар юқори сифатли сабзини 6-8 грн/кг (0,22-0,29 $/кг)дан етказиб беришмоқда, бу охирги иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 17% қиммат нархдир.  Шуни қайд этиш жоизки, кўпчилик фермер хўжаликлари нархлар янада ошишини кутган ҳолда ушбу сабзавот савдосини тўхтатиб қўйган ва унинг асосий қисмини сақлаш учун олиб қўйган. Сотувга маҳсулотнинг фақат ортиқчаси таклиф қилиняпти, бунинг натижасида бозордаги таклиф бироз қисқарди, бу эса ўз навбатида, мазкур сегментдаги сотиш нархлари ўсишига ҳам сабаб бўлди.

Қайд этиш жоизки, айни пайтда Украинада юқори сифатли сабзи нархи бир йил аввалгига нисбатан ўртача 2,2 баравар юқори.  Бироқ, шу билан бирга, бозор иштирокчилари нархларнинг ўсиш тенденцияси вақтинчалик ҳодиса бўлиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти. Уларнинг фикрича, нархлар янада ошиши фермерларни сабзини омборнинг ўзидан сотишга ундаши мумкин, бу эса таъминот кўпайишига ва натижада сотиш нархлари пасайишига олиб келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Ўзбекистонда гилос экспорти мавсуми бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин