Бош саҳифаЯнгиликларТуркиянинг «Искендерун» порти зилзила туфайли катта зарар кўрди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Туркиянинг «Искендерун» порти зилзила туфайли катта зарар кўрди

Туркияда 2023 йилнинг 6 февраль куни содир бўлган қатор зилзилалар туфайли мамлакат жануби-шарқидаги «Искендерун» портига катта зарар етди. Бу ҳақида Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги қошидаги Денгизчилик ишлари бош бошқармаси ижтимоий  тармоқларда хабар берди, дея қайд этмоқда EastFruit мутахассислари халқаро логистикага оид очиқ манбаларга таяниб.

Контейнерларнинг баъзилари бир-бирининг устига тушган, энг пастки қисмда жойлашганлари эса деформацияланган, улардан мевалар — апельсин ва лимон тўкилган. Айрим ағдарилган контейнерлар ёниб кетди, оловни ўт ўчириш кемалари ёрдамида сўндиришга ҳаракат қилинди, дейилади logirus сайтинининг хабарида

«Искендерун» — Туркиянинг энг йирик портларидан бири бўлиб, 2022 йили ушбу портнинг умумий юк айланмаси 67,6 миллион тоннани ташкил этган эди.

Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги қошидаги Денгизчилик ишлари бош бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакатнинг бошқа денгиз портлари зилзилалардан зарар кўрмаган.

Темир йўлда ҳам кўпгина зарар қайд этилган — Туркия жанубида жойлашган Газиантеп минтақасидаги темир йўллар шикастланган. Йўлнинг бир қисмига зарар етган, юк ташувчи яримвагонлар ағдарилган. Мамлакат жануби ва жануби-шарқида темир йўл алоқаси тўхтатилган.

Бундан ташқари, мамлакат ички ва халқаро транспорт тизимида ҳам логистика қалин қор ёғиши туфайли мураккаблашган, дейди «Оптималог»  компанияси раҳбари Георгий Властопуло: «Денгиз транспорти ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни айтиш жоизки, ўтган ҳафтадан бери мураккаб об-ҳаво шароити туфайли паромлар Туркия қирғоқларига кела олмаяпти».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин