Бош саҳифаЯнгиликларТуркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган
Янгиликлар

Туркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган

2021 йилда Туркиядан помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти ҳажми 729 миллион долларни ташкил этди. Экспортёрлар бу кўрсаткични 2023 йилга қадар бир миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Туркиянинг Эгей минтақаси экспортёрлари уюшмаси ҳаволасига таяниб, “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Туркияда йилига ўртача 14 миллион тонна помидор етиштирилади. Ва мазкур мамлакат ушбу турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўйича жаҳонда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Сархил помидор билан бир қаторда ушбу сабзавотдан тайёрланган қатор маҳсулотлар, хусусан, томат пастаси, қуритилган помидор, музлатилган помидор, кетчуп, соус ва шарбатларга талаб тобора ортиб бормоқда.

2021 йилда помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти 729 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 20 фоиз кўп кўрсаткичдир. Сархил помидор экспорти умумий экспорт ҳажмининг 49,7 фоизини ташкил этди.  Демак, 2020 йилда сархил помидор экспорти 313 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2021 йили бу кўрсаткич 16 фоизга ошиб, 363 миллион долларга етди.

2022 йилда ҳам помидор экспорти сезиларли ўсишни кўрсатди. 2022 йилнинг январь ойида экспорт 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ошиб, 43,6 миллион долларга етди.

Ўтган йили Туркия жаҳоннинг 53 давлатига сархил помидор экспорт қилди. Россия асосий импортёрга айланди (68 миллион доллар), кейинги ўринлар Руминия (58 миллион доллар) ва Болгария (41 миллион доллар)га тегишлидир.

Помидор пастаси экспорт бўйича сархил помидордан кейин иккинчи ўринни эгаллади (208 миллион доллар). Томат пастаси экспортининг ўсиши 32 фоизни ташкил этди. Ироқ томат пастасининг асосий импортёрига айланди (120 миллион доллар), Италия 18 миллион доллар билан бу борада иккинчи ўриндаги мамлакат бўлди. Германия эса учинчи ўринда – 11,5 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган. Шундай қилиб, Туркия 122 давлатга томат пастасини экспорт қилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин