Бош саҳифаЯнгиликларТуркия ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини 7,6 фоизга оширди
Янгиликлар

Туркия ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини 7,6 фоизга оширди

Туркия турли хил ўсимлик маҳсулотларини – фундуқдан гилосгача, анжирдан ўриккача, беҳидан кўкноригача – етиштиришда дунёда биринчи ўринни эгаллайди.

Ўтган йили, янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) пандемиясининг салбий оқибатларига қарамай, Туркия ўсимлик маҳсулотларини етиштиришни ўтган йилга нисбатан 7,6 фоизга оширишга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда Туркиянинг Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги маълумотларига асосланиб “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Сўнгги ўн йилликда Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича Европа ва дунёнинг ТОП-10 мамлакатлари қаторига киради.

Шунингдек, ўқинг: Туркия мавсум давомида фундуқ экспортидан деярли 1,5 миллиард доллар даромад олди

2005-2019 йилларда Туркия ушбу кўрсаткич бўйича Европада биринчи ва дунёда еттинчи ўринни эгаллаганди.

Туркияда ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ўсди ва 333,3 миллиард лирага етди, бу Туркия Республикаси тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Ўсимлик маҳсулотларини етиштириш бўйича ўтган йили вазни бўйича 7,6 фоизга – 126,1 миллион тоннагача, пул қийматида – 24,2 фоизга, 245,2 миллиард лирага ўсди.

Хусусан, дала маҳсулотларини етиштириш ҳажми 11,9 фоизга, мевалар 5,8 фоизга, сабзавотлар 0,3 фоизга ўсди.

2020 йилда Туркия 6,5 миллион тонна маккажўхори ва 278 тонна ловия етиштирди, бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлди.

Туркия фундуқ, гилос, анжир, ўрик, беҳи ва кўкнори етиштириш бўйича дунёда биринчи, қовун, тарвуз, гилос, бодринг, қарамуқ ва нўхат етиштириш бўйича иккинчи, мандарин ва олма етиштириш бўйича учинчи ўринда туради. Писта, қулупнай, каштан, ёнғоқ ва ясмиқ етиштиришда тўртинчиси ўринни эгаллайди.

Бундан ташқари, Туркия қанд лавлаги етиштириш бўйича 5 ўринни, лимон ва узум етиштириш бўйича 6 ўринни, пахта етиштириш бўйича 7 ўринни эгаллаб турибди.

Дунёда йилига 1,1 тоннага яқин фундук етиштирилади. Шундан 69% Туркия ҳиссасига тўғри келади.

Дунёда беҳининг йиллик етиштириш ҳажми 666,6 миллион тоннани ташкил этади. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг дунё бўйича етиштириш ҳажмининг 26 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келади.

Гилоснинг дунё миқёсида етиштириш ҳажми йилига 2,6 миллион тоннани ташкил қилади, бунинг 26 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келади.

Шу билан бир қаторда, жаҳонда анжир мевасини етиштириш бўйича 1,3 млн. тоннадан иборат бўлган маҳсулотнинг 24 фоизи Туркия ҳисобига тўғри келади.

Бундан ташқари, дунёдаги қуритилган ўрикнинг 21 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келади. Ушбу кўрсаткич бўйича ҳам Туркия дунёда биринчи ўринда туради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

EastFruit

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

EastFruit

Икки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин