Бош саҳифаЯнгиликларТуркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда
Янгиликлар

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

Туркиядан сархил узум экспорти 2021 йил бошидан 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 22% га ошди, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги Туркиянинг Эгей минтақаси экспортёрлар кенгаши маълумотларига таяниб.

2020 йилнинг 1 январидан 14 сентябригача бўлган даврда Туркиядан узум экспорти 63 миллион долларни ташкил этган. Жорий йилнинг худди шу даврида эса экспорт 22 фоизга – 77 миллион долларгача ошди.

Жисмоний жиҳатдан экспорт 32 фоизга – 54,665 минг тоннадан 72 минг тоннагача ўсди.

Эгей минтақаси сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари уюшмаси раҳбари Хайреттин Учак 2020 йилда хўраки узумни хорижга етказиб бериш ҳажми 158 миллион доллар бўлганини қайд этди.

«Биз 2021 йилда экспорт ҳажмини 200 миллион долларга етказиш мақсади сари ишонч билан одимламоқдамиз», дейди у.

Учак, 2020 йили Туркия 49 мамлакатга узум экспорт қилганини қайд этди. Россия анъанавий равишда асосий импортёр ҳисобланади, бу мамлакатга экспорт ҳажми 42,7 млн долларни ташкил этган.

EastFruit илгари ёзганидек, европалик фермер ва савдогарларнинг хўраки узумга талаб пастлигидан хафсаласи пир бўлган. Улар сентябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб узум сотиб олиш нархи ва ушбу маҳсулот баҳоси ошишига умид қилишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин