Бош саҳифаЯнгиликларЕвропада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда
Янгиликлар

Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда

LuBaFresh (Голландия) улгуржи савдо компанияси вакили Люcьен де Витанинг маълумотларига кўра, Италияда узум мавсуми ўтган йилгидан анча фарқ қилади. Мутахассис бундай хулосага компаниянинг Сицилия ва Aпулиадаги етказиб берувчилари ҳузурига ташрифидан сўнг келган. «Бошқа йилларда бу ҳудудларда ёмғир кўп ёғди. Айни дамда эса жуда иссиқ. Бу ўртача ҳосилнинг 30%  ошишига олиб келди. Лекин  ширинлик даражасини ҳисобга олсак, мос узум ҳажми ўтган йилдагидек қолди”,  дейди у. EastFruit бу хусусда FreshPlaza материалларига асосланиб ёзмоқда.

Люcьен де Витанинг қайд этишича, узум ажойиб таъмга эга, лекин ҳажми ва ранги билан боғлиқ муаммолар бор. Aйниқса, қизил узумнинг рангги етарли эмас. Сабаби, мавсум бошида тунлар жуда иссиқ эди. Ва ҳозир ҳам иссиқ. Йиғим-терим ҳарорати 40 °C атрофида бўлиши керак. Одатда, узум йиғиш эрталаб соат 6 да бошланади. Aммо иссиқ туфайли йиғим-терим ишлари тонгги соат 3:30 да бошланмоқда.

Шунингдек ўқинг: Италияда қовун-тарвуз инқирози – бунга сабаб нима?

«Ҳозирча Европада узум истеъмоли умидсизлик туғдирмоқда. Экспорт ўтган йилгига қараганда қарийб 20 фоиз кам бўладиган кўринади. Шунга қарамай, мен яқин орада экспорт ҳажми ошишига ишонаман. Узум учун яхши давр, одатда, сентябрь ойи ўрталарида бошланади. Бу пайтда ёзги мевалар сотувда бўлмайди. Яъни бу ҳолат сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларига хосдир».

Узум қадоқлаш линиялари

Мутахассис нархларнинг яхшиланишидан умидвор: «Ҳозир нархлар бироз пасайган. Victoria нави мавсуми тугади. Italia узуми ҳозир 7 кглик халтада 11 дан 13 еврогача нархларда сотилмоқда. Red Globe ва кўк узум эса 10-11 евро атрофида, уруғсиз навлар эса 2 евро/кг дан сотилади. Италия ҳозир Голландия бозорининг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Греция бу йил Голландияга кўп экспорт қилмайди. Испан узумини етказиб бериш борасида ҳозирча аниқлик йўқ».

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Бу йилги саримсоқ мавсуми мураккаб бўлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин