Бош саҳифаЯнгиликларТуркия 2022 йилда сархил анжир экспортини 100 миллион долларгача оширишни режалаштирмоқда
Янгиликлар

Туркия 2022 йилда сархил анжир экспортини 100 миллион долларгача оширишни режалаштирмоқда

Анжир етиштириш бўйича жаҳонда етакчи мамлакат саналмиш Туркия экспорт мавсуми якунига қадар ушбу турдаги мева экспортини 100 миллион долларга етказишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақида Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари иттифоқи раиси Хайреттин Учак «Анадолу» агентлигига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, анжирнинг «сари-лоп» нави экспорти мавсуми 26 июлда, Бурса вилоятидан қора анжир экспорти эса 28 июлдан бошланади.

Ўтган йили қора анжир жаҳоннинг 40 мамлакатига экспорт қилинган эди. Ушбу навнинг асосий импортёри Германия бўлди (27 миллион доллар). «Сари-лоп» анжири эса 39 мамлакатга етказиб берилмоқда. Россия асосий импортёрлигича қолмоқда (3,1 миллион доллар).

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг биринчи ярмида Туркиядан гилос экспорти камайди

Ўтган мавсумда сархил анжир экспорти 70 миллион долларни ташкил этган. Унинг қарийб 60 миллион доллари Бурсадан қора анжир улушига тўғри келди.  “Сари-лоп” анжири экспорти 10 миллион долларни ташкил этди.

2021 йилда анжир экспорти ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ўсган. Экспортёрлар 2022 йилда экспорт ҳажмини 100 миллион долларгача оширишни режа қилишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин