Бош саҳифаЯнгиликларТурк экспортёрлари Ҳиндистон олма бозорининг 40 фоизини эгаллаш ниятида
Янгиликлар

Турк экспортёрлари Ҳиндистон олма бозорининг 40 фоизини эгаллаш ниятида

Ҳиндистон бозорида турк олмалари учун вазият жуда қулай. Олма мавсуми ниҳоясига етар экан, ушбу турдаги меванинг юқори сифатлиси тақчил бўла бошлайди, натижада, нархлар қимматлашади.  Талаб ортиб бораётгани сабабли, баъзи кичик турк экспортёрлари Ҳиндистон бозорига харидорларни ранжитган сифатсиз олмаларни жўнатмоқда. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар берди.

Туркия олма экспортёри, Demir  Fresh Fruits компанияси соҳиби Алпер Керим Ҳиндистонда турк олмасига талаб ҳар йили 20 фоиз ортиб бораётганини айтмоқда.

“Бизда олма мавсуми ҳали ҳам қизғин паллада ва у шу қадар қизғинки, бирорта ҳам тайм-аут бўлмади. Бизнинг брендимиз юқори сифати туфайли барча бозорларга етиб борган ва ҳозирги кунда ҳатто баъзи буюртмаларни хушмуомалалик билан рад этмоқдамиз. Ҳиндистонда Туркия олмасига талаб кун сайин ортиб боряпти.  Охирги беш йилга назар ташлайдиган бўлсак, ҳар йили аввалги мавсумга нисбатан талаб 20 фоиз ошиб бормоқда. Айни пайтда келгуси йилларга бориб, Туркия олмасининг Ҳиндистон бозоридаги улуши 40 фоизга етишини кутмоқдамиз”, дейди экспортёр.

Баъзи ҳинд харидорлари турк олмаларини кичикроқ экспортёрлардан сотиб олганликларидан афсусланишди, чунки, уларнинг сифати, кўпинча, яхши бўлмаган. Керим Ҳиндистон импортёрларининг ушбу мамлакат бозорида тажриба ва билимга эга бўлган турк экспортёрларини танлашига умид қилмоқда.

“Ҳиндистондаги сув тошқинлари экспортга таъсир қилмади, зеро, биз сентябрь ойидан бери етказиб беришни тўхтатмадик. Айтиш жоизки, мавсум тугаши арафасида бир нечта кичик экспортёрлар олма жўнатишда муаммога дуч келишди, негаки, улар Ҳиндистонда катта талаб мавжудлиги туфайли паст сифатли олма юборишган. Юқори талаб даражаси сабаб, уларга паст сифатли олма ҳам маъқул бўлаверади, деб ўйлашган, аммо, бу мутлақо нотўғри ёндашув. Ҳиндистон бозорида ҳар доим чўзинчоқ шаклли ва ёрқин рангли олмалар талабгирдир ва биз айнан шундай маҳсулотларни қадоқлаймиз. Мен ҳиндистонлик харидорларга эҳтиёт бўлишни, фақат йирик экспортёрларга буюртма беришларини айтган бўлардим, акс ҳолда улар маҳсулотни харид қилгач, ёқимсиз ҳолатга дуч келишлари мумкин”.

Премиум олма захиралари камайиб борар экан, ушбу олмалар нархи кўтарилади, дейди Керим: «Январь ойидан сўнг олма нархи 5-10 фоиз қимматлади, аммо, ҳозир март ойи якунланган бир пайтда нархлар камида 15 фоиз ўсишини кутмоқдамиз. Бунинг сабаби шундаки, Ҳиндистонда юқори сифатли олмаларнинг бозор нархлари кўтарилган бир пайтда юқори сифатли олма камайиб бормоқда. Яхшиямки, биз муаммога дуч келмаслик учун мавсум олдидан логистика масалаларини ҳал қилиб оламиз. Шу боис, айни пайтда ҳеч қандай муаммо йўқ ва етказиб бериш бўйича хавфсизлигимиз тўлиқ таъминланган”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин