Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон ва Ўзбекистонда лимон инқирози
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тожикистон ва Ўзбекистонда лимон инқирози

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистонда лимон нархи рекорд даражада пасайган ва ушбу цитрус меванинг нархи арзонлашишда давом этмоқда.

Тожикистонда лимоннинг ҳатто чакана нархи 1 кг учун 50 АҚШ центи эквивалентига тушиб кетган — ҳеч қачон бундай бўлмаган эди. Фермерлар ҳайратда – пишиб етилган лимонлар шунчаки дарахтда қолиб кетган, чунки уларга талаб йўқ«, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Қўшни Ўзбекистонда вазият бироз яхшироқ, Тошкентдаги бир неча йирик супермаркетларда лимон 1 кг учун 1 доллардан бироз пастроқ чакана нархда сотилмоқда, бироқ бу ердаги тенденция ҳам маҳаллий лимон етиштирувчиларни хурсанд қилмаяпти. Зеро, йилнинг шу даврида чакана савдода лимон учун бу қадар арзон нархлар бўлмаган.

Ўзбекистонда ҳам лимон нархи пасаймоқда, тўғри, Тожикистондаги каби шиддатли эмас. Чунки бу ерда сархил лимон экспорти ривожланган. Аммо, лимонга бўлган талаб ғайриоддий даражада юқори бўлган пандемия йили – 2020 йилни ҳисобга олмаганда, ушбу маҳсулот экспортида ўсиш тенденцияси кузатилмаяпти. Жорий календарь йили натижаларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистондан лимон эксорти ҳажми 2019 ва 2021 йиллар даражасида бўлиши мумкин ёки ҳатто бироз пастроқ ҳам”,  дейди ФАО маслаҳатчиси (Ўзбекистон) Навруз Хуррамов.

Умуман олганда, Ўзбекистонда лимон етиштириш даражаси ортиб бормоқда, лекин экспорт ҳажми у қадар юқори эмас. Бу шуни англатадики, нархлар пасайишда давом этиши эҳтимоли баланд. Табиийки, фермерлар янги нарх реалликларига тайёргарлик кўришлари керак, чунки ёрдамчи (кичик) хўжаликлар томонидан янги лимонарийлар барпо этиш жараёни давом этмоқда”, дея фикрини давом эттирди Навруз Хуррамов.

Қизиқ жиҳат шундаки, Ўзбекистон маҳаллий (ўзида етиштирилган) лимоннинг ҳаддан зиёдлиги (ички бозордаги талабдан кўп ҳажмда) фонида нархлар янада пастроқ бўлган қўшни Тожикистондан сархил лимон импортини кўпайтирмоқда. 2021 йилда Ўзбекистонга илк бор 150 тоннадан ортиқ тожик лимони келтирилган эди. Туркиядан лимон импортида ҳам ўсиш тенденцияси давом этди. 2021 йилда Ўзбекистон рекорд даражадаги 307 тонна Туркия лимонини импорт қилди. Шу билан бирга, 2021 йили лимон экспортининг умумий ҳажми камайди. Бироқ 2022 йилда бу тенденциялар янада кучайди — 2022 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистон Туркиядан 1300 тонна ва Тожикистондан 554 тонна, Аргентинадан 370 тонна ва Хитойдан деярли 100 тонна лимон импорт қилди. Яъни, Туркиядан лимон импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 баробар, Тожикистондан импорт эса 26 баробар ошди”, дейди ФАОнинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Лимон етиштириш ва уни импорт қилишнинг ўсиши фонида Ўзбекистондан лимон экспорти пасайишда давом этди. 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида ўзбек лимонини экспорт қилиш ҳажми, асосан, Қозоғистонга етказиб беришнинг қисқариши ҳисобига 10 фоизга камайди. Россияга лимон экспорти ўзгаришсиз қолди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёда, асосан, Европа, Шимолий Африка ва Америка истеъмолчилари ўрганиб қолган сариқ лимондан фарқли бўлган, тўқ сариқ рангга эга ва ширинроқ, бироз апельсин таъмини эслатадиган «Мейер» (Мейер лимони) лимонлари етиштирилади. Шу билан бирга, минтақада лимон нархи, одатда, нисбатан юқори бўлган.

Марказий Осиёда лимон етиштириш учун қулай шарт-шароитлар мавжуд эмас. Туркия, шунингдек, Европа Иттифоқининг жанубий мамлакатларида лимон очиқ ерда ўстирилса, Ўзбекистон ва Тожикистонда лимонни иссиқхонада етиштиришга тўғри келади. Бундан ташқари, «Мейер лимони», асосан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Туркия, Шимолий ва Жанубий Африка ҳамда Америка томонидан экспорт қилинадиган лимонларга нисбатан транспортабеллиги пастроқ даражада. Бундан ташқари, аксарият мамлакатлардаги истеъмолчилар» Мейер лимони» билан яхши таниш эмас, шунинг учун ушбу турдаги лимон экспортини тезлик билан ошириш жуда қийин бўлади. Энг муҳими, халқаро бозор учун “анъанавий” саналадиган сариқ лимон нархи, одатда, Марказий Осиё лимон етиштирувчилари сотадиган нархлардан анча паст. Шу сабабли, улар халқаро бозорга интеграциялашгани сари кучлироқ позицияга эга бўлган рақобатчиларга ютқаза бошлаши ажабланарли эмас. Зеро, Туркия йилига 620 минг тоннадан ортиқ сархил лимон экспорт қилади, бу Ўзбекистон экспортидан 124 баробар кўпдир”, дейди Андрий Ярмак.

Унинг прогнозига кўра, узоқ истиқболда Марказий Осиё минтақасида маҳаллий лимон етиштириш ҳажми қисқаради ва ушбу маҳсулот импорти ҳажми ошади.

Бу «Мейер лимони» йўқ бўлиб кетади, дегани эмас, чунки уни ҳали ҳам маҳаллий истеъмолчилар афзал кўришади. Бироқ, келгусида унинг нархи пасайиши эҳтимоли юқори, натижада уни етиштириш иқтисодий жиҳатдан унчалик фойдали бўлмайди ва бу вазият Тожикистон ҳамда Ўзбекистонда кўплаб хўжаликларни лимон етиштиришдан воз кечишга олиб келиши мумкин”, дейди ФАО эксперти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин