Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон МДҲ давлатлари орасида Россияга қуритилган мева етказиб берувчи энг йирик экспортёр бўлиб қолмоқда
Янгиликлар

Тожикистон МДҲ давлатлари орасида Россияга қуритилган мева етказиб берувчи энг йирик экспортёр бўлиб қолмоқда

«Росселхознадзор«нинг «Aргус-Фито» ФДИТ ахборот тизими маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 10 август ҳолатига кўра, Озарбайжон, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатлар Россияга етказиб берадиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини оширган.

Шундай қилиб, Озарбайжон экспорти 4,6 фоизга ўсди. 2020 йилнинг шу даврида экспорт ҳажми 323,3 минг тонна эди, айни пайтда 338,2 минг тоннани ташкил этмоқда.

Тожикистондан сабзавот ва мева етказиб бериш 2021 йилда 38 фоизга ошиб, 4,8 минг тоннадан 6,7 минг тоннага етди.

Туркманистондан Россияга экспорт 93,9% га ошиб, 16,9 минг тоннадан 32,7 минг тоннага етди.

Бундан ташқари, «Росселхознадзор» Россияга МДҲ мамлакатларидан импорт қилинадиган картошка ҳажми сезиларли даражада ошганини қайд этмоқда. 2021 йилда етказиб бериш 2020 йилга нисбатан икки баравар – 102,2 минг тоннадан 210,5 минг тоннагача ортди.

Картошканинг асосий экспортёрлари – Беларусь (экспорт ўсиши 8,3 минг тоннадан 94,3 минг тоннагача – 11 баробар), Озарбайжон (ўсиш 23 фоиз, 68,8 минг тоннадан 84,7 минг тоннагача) ва Aрманистон (ўсиш 38 фоиз, 21,2 минг тоннадан 29,5 минг тоннагача)дир.

Умуман олганда, Озарбайжон МДҲ мамлакатлари орасида Россияга помидор (114 минг тонна) етказиб берувчи йирик экспортёр бўлиб қолмоқда. Беларусь – картошка (94 минг тонна), сабзи (57 минг тонна), бош карам (29 минг тонна) ва бодринг (19 минг тонна) етказиб берувчисидир. Aрманистон – ўрик (34 минг тонна), Қозоғистон – бош пиёз (61 минг тонна), тарвуз (44 минг тонна) ва қовун (28 минг тонна), Молдова – олма (113 минг тонна) ва узум (9 минг тонна), Тожикистон – қуритилган мевалар (3 минг тоннадан ортиқ), Ўзбекистон – гилос (24 минг тонна), нектарин (20 минг тонна), олхўри (5,8 минг тонна) ва шивит (5,6 минг тонна) етказиб берди.

Товарларнинг алоҳида турлари бўйича МДҲ мамлакатларининг ҳар бири 2021 йилда Россияга маҳсулот етказиб беришни кўпайтирди.

Озарбайжон

2021 йилда Озарбайжон Россияга картошка, бодринг, оқ пиёз, лавлаги, олма, тарвуз, нектарин, шафтоли, ўрик, хурмо, қулупнай, нок, қовун, шовул, салат барги, исмалоқ ва бошқа кўплаб товар позицияларини етказиб беришни кўпайтирди.

Бодринг – бу маҳсулотни 10 августга келиб, Озарбайжон Россияга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўпроқ импорт қилди – 1,7 минг тоннага нисбатан 3,7 минг тонна.

Оқ пиёз – Озарбайжондан  авваллари деярли жўнатилмаган. Бу йил ушбу маҳсулотни Россия 2 минг тонна импорт қилди.

Лавлаги – етказиб бериш 2,4 баробар ошди – 207 тоннага нисбатан 508 тонна.

Олма – етказиб бериш 19% га ошди – ўтган йилги 21,9 минг тоннага нисбатан бу йилги кўрсаткич 26,1 минг тонна.

Тарвуз – экспорт ҳажми – 9 баробар ошди 717 тоннага нисбатан 6,9 минг тонна.

Нектарин – экспорт ҳажми 3  баробар ошган – 1,9 минг тоннага нисбатан 6,1 минг тонна.

Ўрик –  экспорт ҳажми 3 баробар ошган – 617 тоннага нисбатан 1,9 минг тонна.

Шафтоли – ўсиш 2,8 баробар – 2 минг тоннага нисбатан 5,9 минг тонна.

Нок –  2,4 баробар ўсиш – 649 тоннага нисбатан 1,5 минг тонна.

Хурмо – 2,3 баробар ўсиш – 16,8 минг тоннага нисбатан 37,9 минг тонна.

Қулупнай – 2,2 баробар ўсиш – 1,9 минг тоннага нисбатан 4,3 минг тонна.

Aрманистон

Aрманистон Россияга картошка, олма, қалампир ва ўрик экспортини кўпайтирди.

Олма – Россия Федерациясига экспорт ҳажми бу йил 15 фоизга ошиб, 6 минг тоннадан 7 минг тоннага етди.

Қалампир – етказиб бериш ҳажми ўтган йилги 902 тоннадан 41 фоизга ошиб, бу йил 1,2 минг тоннагача етди.

Ўрик – бу йил етказиб бериш ҳажми 5 фоизга ошиб, 34,7 минг тоннани ташкил этди (2020 йилда 33,1 тонна эди).

Беларусь

Беларусь картошка, бош пиёз ва қизил карам экспортини оширди.

Пиёз – етказиб бериш 2,1 баравар ошди – ўтган йилги 658 тоннага нисбатан 1,4 минг тонна.

Қозоғистон

Қозоғистондан олма ва қуритилган нўхат импорти ошди.

Олма – етказиб бериш 50% га ўсиб, 2020 йилдаги 1,5 минг тоннадан 2021 йилда 2,2 минг тоннага ошди.

Қуритилган нўхат ўтган йили Россияга Қозоғистондан етказиб берилмаган, 2021 йилда 6 минг тоннага яқин маҳсулот импорт қилинди.

Қирғизистон

Қирғизистон помидор, сабзи ва олма экспортини сезиларли даражада оширди. Шунингдек, саримсоқ, гилос ва қулупнай етказиб беришни кўпайтирди.

Помидор – етказиб бериш ҳажми 7,2 баробар ошиб, 1,9 минг тоннадан 13,9 минг тоннага етди.

Олма – 2,3 баробар ортиб, 902 тоннадан 2,1 минг тоннага етди.

Гилос – ўсиш 1,4 баробар, 4,4 минг тоннадан 6,6 минг тоннага ортди.

Сабзи – 2021 йилда 11,4 минг тоннадан 13,1 минг тоннагача – 1,1 баробар ошди.

Молдова

Молдова Россияга сабзи жўнатишни бошлади ва 1 000 тоннадан ортиқ маҳсулот етказиб берди. Шунингдек, лавлаги (201 тонна) ҳам экспорт қилинди. Бундан ташқари, мамлакатдан ўрик ва қулупнай импорти ошди.

Шунингдек ўқинг: Катта муваффақиятсизлик – 2021 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Россияга мева экспорти натижалари

Тожикистон

Тожикистон Россия Федерациясига қуруқ мева, гилос, узум ва нектарин экспортини кўпайтирди.

Aралаш қуруқ мевалар – бу йилги ўсиш 15%, 1,4 минг тоннадан 1,6 минг тоннагача.

Қуритилган ўрик – 6,6% ўсиш, 1,5 дан 1,6 минг тоннагача.

Гилос – ўсиш 19 баробар, ўтган йилги 45 тоннадан бу йил 866 тоннага етди.

Туркманистон

Туркманистон Россияга помидор етказиб бериш ҳажмини 16,4 минг тоннадан 31,9 минг тоннагача оширди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан +94%). Бундан ташқари, Туркманистон сабзиси импорти 2021 йилда 40 тоннадан 302 тоннагача ошди.

Ўзбекистон

Ўзбекистон Россияга помидор, қалампир, сабзи, саримсоқ, бодринг, кўк пиёз, гилос, узум, тарвуз, шафтоли ва қовун экспортини кўпайтирди.

Ўзбекистондан помидор етказиб бериш ҳажми ўтган йилги 24,2 минг тоннадан бу йил 37,5 минг тоннагача (+ 55%) ошди.

Тарвуз – етказиб бериш ўсиши – 5 баробар, 2,9 минг тоннадан 24 минг тоннагача.

Бодринг – ўсиш 3,2 баробар ошиб, 299 тоннадан 961 тоннагача.

Гилос – етказиб бериш ўсиши –  2,7 баробар, 2021 йилда 9,1 минг тоннадан 24,5 минг тоннагача.

Қалампир – етказиб бериш ўсиши – 1,3 баробар, 3,6 минг тоннадан 5 минг тоннагача.

Узум – етказиб бериш ўсиши –  1,2 баробар, 7,7 минг тоннадан 9,3 минг тоннагача.

Саримсоқ – ўсиш 1,9 баробар, 668 тоннадан 1,2 минг тоннагача.

Сабзи – етказиб бериш ўсиши –  18%, 2,5 минг тоннадан 3 минг тоннагача.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин