Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон: 2023 йилга келиб картошка етиштириш ҳажми 1,1 млн тоннадан ошиши мумкин
Янгиликлар

Тожикистон: 2023 йилга келиб картошка етиштириш ҳажми 1,1 млн тоннадан ошиши мумкин

Тожикистон: 2023 йилга келиб картошка етиштириш ҳажми 1,1 млн тоннадан ошиши мумкин

Тожикистонда яқин уч йил ичида картошка етиштириш ҳажмини 1,1 млн тоннадан ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозида келтириб ўтилган.

Avesta.Tj хабарига кўра, 2023 йилга келиб картошка етиштириш ҳажми 1 миллион 113,2 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Республикада доимий равишда қиш-куз мавсумида картошка нархларининг ўсиши кузатилади, бу йил ҳам истисно бўлмади. 2021 йил февраль ойида ушбу маҳсулот  нархларининг ўсиши қайд этилди. Картошканинг нархи февралнинг иккинчи ўн кунлигида 4-4,5 сомонийдан (0,35-0,40 доллар) 6 сомонийга (0,53 доллар) ошди. Пойтахтда мунтазам озиқ-овқат ярмаркалари ташкиллаштириш орқали вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлинди ва картошканинг ўртача нархи 1 кг учун 4,5 сомоний (0,40 доллар) атрофида бўлди.

Шунингдек ўқинг: минтақадаги сабзавот ва мевалар учун нарх ва логистика бўйича огоҳлантириш – 2021 йил 19-ҳафта

Тожикистонда картошка истеъмол қилишнинг тавсия этилган йиллик нормаси бир кишига 92 кг ни ташкил қилади. Республика аҳолисини таъминлаш учун аҳоли сонини ҳисобга олганда йилига тахминан 870 минг тонна картошка етиштириш зарур.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йили мамлакатда жами 1 миллион 22,5 минг тонна кратошка етиштирилган. Бироқ, Қишлоқ хўжалиги вазири Сулаймон Зиёзода 9 февраль куни матбуот анжуманида ушбу картошканинг ҳаммаси ҳам бозорга чиқарилмайди, чунки ҳосилнинг учдан бир қисми уруғ сифатида ишлатилади, дея баёнот берган.

“2020 йилда бир кишига 92 кг маҳсулот тўғри келиши керак эди, биз эса жон бошига 70 кг етиштира олдик. Шундай қилиб, киши бошига ҳисоблаганда 22 кг етишмаяпти”, деган эди ўшанда вазир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин