Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон 2021 йилда қуритилган мева экспортини икки баробар оширди
Янгиликлар

Тожикистон 2021 йилда қуритилган мева экспортини икки баробар оширди

2021 йилда Тожикистон 15,553 миллион долларлик 41 397 тонна қуритилган мева экспорт қилди, дея хабар бермоқда “Ховар” ТМАА Республика Саноат ва янги технологиялар вазирлигининг Озиқ-овқат саноати бошқармаси бош мутахассиси Парвиз Раҳимов маълумотлари тақдим этилган ҳаволага таяниб.

Республикада деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда 24 та корхонада қуритилган мева ишлаб чиқарилмоқда.

«Корхоналарнинг 5 таси Хатлонда, қолганлари Сўғд вилоятида жойлашган. 2021 йилда мазкур корхоналарда 6,7 минг тонна қуритилган мева ишлаб чиқарилади. Тожикистонда қуритилган мева ва консерва ишлаб ишлаб чиқариш даражаси йил сайин ортиб бормоқда, бу эса қўшни давлатларга қуритилган мевалар экспортини ошириш имконини беряпти. 2020 йилга нисбатан 2021 йилда қуритилган мевалар экспорти 2,2 баробар ошди. Ўтган йили 2020 йилга нисбатан 24 минг 363 тонна ва 8 652 миллион долларга кўп қуритилган мева экспорт қилинди”, дейди мутахассис.

Парвиз Раҳимов таъкидлаганидек, қуритилган мевалар, асосан, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Узоқ Шарқ мамлакатларига юборилади. Хорижга, асосан, қуритилган ўрик, анжир, тут, майиз, шафтоли ва олхўри экспорт қилинади. Хандон писта ва бодом эса кам миқдорда жўнатилади.

2019-2020 йилларда Тожикистон консерва маҳсулотларини ҳам экспорт қила бошлади.

Парвиз Раҳимовнинг айтишича, “Оби Зулол” ва “Субҳи Ватан” корхоналари АҚШга мева консерваларини экспорт қилади. Гураоб маринади ва анзур пиёзи, айниқса, машҳур. Тожикистон жеми, мураббоси ва шарбатлари ҳам жуда харидоргир. 2021 йилда Тожикистон 208 минг мева-сабзавот экспорт қилди”, дея қўшимча қилди манба.

Тожикистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилда 2020 йилга нисбатан қарийб 40 фоизга ошиб, 6,4 миллиард долларга етди. Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги ташқи алоқаларни кенгайтириш ва маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш, экспорт бозорларини излаш бўйича фаолиятни жадаллаштириш  юзасидан иш олиб бормоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Иссиқхонада юқори сифатли резавор ҳосилини олишда тукли ари билан чанглатиш муҳим, аммо бу қиммат усул (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин