Бош саҳифаЯнгиликларТошкентда бананга энг паст нарх қайси супермаркетларда?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тошкентда бананга энг паст нарх қайси супермаркетларда?

EastFruit банан Ўзбекистондаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида энг харидоргир мева эканлиги ҳақида ёзган эди. Бошқа мевалардан фарқли ўлароқ, ушбу маҳсулотнинг улгуржи ва чакана нархлари кескин ўзгармаслиги, шунингдек, мавсумдан мавсумга ўтганда ҳам унинг нархларида катта фарқ кузатилмаслиги сабаб, бирон бир супермаркетда бошқасига нисбатан 1000 сўм қимматроқ ёки арзонроқ бўлиши ҳам харидорлар танловига сезиларли таъсир қилади.

EastFruit нинг Ўзбекистондаги жамоаси Тошкент шаҳридаги турли супермаркетларда бананнинг чакана нархи қандай ўзгаришини, уларнинг қайси бирида энг арзон ва энг қиммат банан қаерда сотилиши ҳақида қизиқиб кўрди. Олдиндан таъкидлаймиз, нархлар фақат Korzinka.uz, Makro, Havas, Baraka, Carrefour, Green Apple, Andalus, Asia.uz супермаркетлар тармоғига мансуб дўконларда, 2021 йил 8-9 июль кунлари кузатилди.

2021 йил феврал ойининг биринчи ярмида бошланган Ўзбекистонда банан нархининг кўтарилиши, ушбу маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги вазият туфайли март ойининг ўрталарида энг юқори даражага кўтарилди ва нисбатан юқори нархлар июн ойи ўрталарига қадар сақланиб қолди. Кейин, атиги икки ҳафта ичида бананнинг улгуржи нархлари 2021 йил бошида бўлган нархга қайтди.

Графикдан кўриниб турибдики, январь ойида барқарор нархлар – 18000 сўм/кг (1,71 доллар) ўрнига феврал ойининг бошида кескин ўсиш ва 2021 йилнинг биринчи ярмида энг юқори нарх март ойининг ўрталарида қайд этилди – 23000 сўм/кг (2,19 доллар). Кейинчалик, июнь ойининг ўрталарига қадар банан нархи 20000–22000 сўм/кг (1,91–2,08 доллар) оралиғида ўзгариб турди, кейинроқ икки ҳафта ичида ўртача улгуржи нархлар йил бошидаги баҳосига қайтди. Об-ҳаво аномалиялари ва ҳосилнинг нисбатан пастлиги туфайли 2020 йил шу даврига нисбатан 2021 йилги мавсумда кузатилган данакли меваларга нархлар юқорилаган бир вазиятда бананнинг баҳоси тушиши истеъмолчилар учун айни муддао бўлди.

Кузатишлар натижасига кўра, бананнинг энг паст чакана нархи Ўзбекистон пойтахтида Green Apple супермаркетлар тармоғида, энг юқори даражаси эса Makro ва Baraka супермаркетларида қайд этилди. Қуйида супермаркетлар дўконларида ушбу маҳсулотнинг ҳар бир кг учун чакана нархлари қуйидагича келтирилган:

Green Apple: 17000 сўм ($1,6),

Havas: 18,950 сўм ($1,78),

Korzinka.uz: 18,990 сўм ($1,78),

Carrefour: 18,900–19,900 сўм ($1,78–1,87),

Andalus: 18,590–19,500 сўм ($1,75),

Asia.uz: 19,490 сўм ($1,83),

Makro: 19,990 сўм ($1,88),

Baraka: 19,990 сўм ($1,88).

Шундай қилиб, Тошкентда банан учун чакана нарх 17000 сўм/кг ($1,6)дан 19 900 сўм/кг ($1,88)гача ўзгариб турган. Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетлар тармоғидаги бананнинг ўртача чакана нархи 19 250 сўм/кг ($1,81)ни ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин