Бош саҳифаЯнгиликларТошкент супермаркетларида янги ўрик нархи нархи бир ҳафта ичида 3 баробардан кўпроқ пасайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тошкент супермаркетларида янги ўрик нархи нархи бир ҳафта ичида 3 баробардан кўпроқ пасайди

Жорий йил апрель ойининг иккинчи ўн кунлиги бошида Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетлар пештахталарида янги ҳосил сархил ўриги пайдо бўлди ва ўтган давр мобайнида мавсумнинг бу янгилиги 3 баробардан кўпроқ арзонлашишга улгурди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

2023 йилнинг 11 апрель куни “Коrzinkа” ва “Маkrо” супермаркетлар тармоғи Тошкентда жойлашган дўконларида ўрикнинг янги ҳосили сотувга чиққанини эълон қилди. Ушбу янгиликнинг бошланғич чакана нархи 100 грамм учун 10 990 сўмдан 11 990 сўмгача, 1 кг учун эса 109 900 сўмдан 119 900 сўмгача оралиқда бўлди.

Бироқ, бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт ўтгач, янги ҳосил ўригининг чакана нархлари ўртача 3,3 баробар арзонлашди: 2023 йил 19 апрель ҳолатига кўра, бу маҳсулот Коrzinka тармоғи дўконларида 34 990 сўм/кг чакана нархда сотилган (энг камида EastFruit мутахассислари ташриф буюрган супермаркетларда).

Ўз ўрнида шуни қайд этиш жоизки, ўтган 2022 йили янги ўрик ҳосили Коrzinkа ва Маkrо тармоқлари дўконларида апрель ойи ўрталарида сотувга чиққан ва бу маҳсулотнинг бошланғич чакана нархлари 100 грамм учун 19 990 дан 22 999 гача, яъни, 1 кг учун 199 900 дан 229 900 сўмгача бўлган.

Шундай қилиб, жорий мавсумда янги ҳосил ўриги чакана савдода ўтган 2022 йилга нисбатан тахминан 4 кун аввал сотувга чиқди ва унинг бошланғич нархи ўтган йилга қараганда 2 баробар паст бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин