Бош саҳифаДолзарбТошкент шаҳрида Carrefour тармоғининг биринчи гипермаркети очилади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Тошкент шаҳрида Carrefour тармоғининг биринчи гипермаркети очилади

2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон бозорига кириб келган Cаrrefour халқаро тармоғи Тошкенда биринчи гипермаркетини ва жами сон жиҳатидан тўртинчи йирик дўконини очмоқда, деб хабар бермоқда EastFruit мутахассислари. Мазкур ритейлернинг Теlegram-каналида эълон қилинганидек, унинг очилиши 8 сентябрга режалаштирилган.

Янги гипермаркет республика пойтахти – Тошкент шаҳридаги «Compass» савдо кўнгилочар марказида жойлашади. У ерда аввал умумий савдо майдони 7,5 минг квадрат метрлик Маkro City гипермаркети фаолият кўрсатган эди. Бу Маkrо ва Cаrrefour тармоқлари ўртасида суд жараёни ва маълум келишмовчиликларга сабаб бўлган икки объектдан биридир. Иккинчи объект эса – «Samarqand Darvozа» савдо-кўнгилочар марказидир.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб «Compass» ва «Samarqand Darvozа» савдо мажмуалари Тhe Тоwеr Маll Маnagement Group компаниясига тегишли эди ва уларнинг ҳар иккисида Маkro тармоғининг гипермаркетлари жойлашган эди.

Бироқ, 2019 йилда ушбу иккала савдо-кўнгилочар марказларнинг Ўзбек-Уммон инвестиция компаниясига (UzОmаn)  сотилиши ва кейинчалик UzOman ва Маjid Al Futtaim  (Cаrrefour тармоғининг бошқарувчи компанияси) ўртасида стратегик шериклик шартномаси тузилганидан кейин вазият ўзгарди. 2021 йилнинг январь ойи бошида Cаrrefour Uzbekistan расмий сайтида ритейлернинг UzOmanга тегишли бўлган «Samarqand Darvozа» ва «Соmpass» йирик савдо-кўнгилочар марказларида янги гипермаркетлар очиш режалари ҳақидаги хабари эълон қилинди.

Бу эса Маkro тармоғи учун бутунлай кутилмаган хабар бўлди: «Бу йил Carrefourнинг «Compass» ва «Samarqand Darvozа»даги Маkro супермаркетлари ўрнига ўз гипермаркетларини очиши ҳақидаги ажойиб баёноти билан бошланди. Айниқса, якунига етмаган шартномавий муносабатлар ҳисобга олинса, бу бизнинг компания учун бутунлай кутилмаган баёнот бўлди», – деди Маkro тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин.

Қарийб уч ой давом этган суд жараёнидан сўнг 2021 йилнинг апрель ойи бошида Маkro тармоғи «Samarqand Darvozа» савдо марказидан расман чиқиб кетди ва ўша ойда “Compass” савдо марказидаги ўз дўконини сотди.

Шуни қайд этиш жоизки,  Carrefour ўз гипермаркетларини «Cоmpass» ва «Samarqand Darvozа» савдо марказларида режалаштирилганидан камида беш ой кейин  очмоқда. Ритейлер 2021 йилнинг март-апрель ойларида иккала савдо марказида ҳам янги гипермаркетлар очилиши ҳақида баёнот берган эди. Лекин уларнинг биринчиси сентябрь ойида очилмоқда. Иккинчи гипермаркетнинг очилиш санаси эса ҳали номаълум.

2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг август ойи охиригача Cаrrefour Ўзбекистонда учта супермаркет очди, уларнинг барчаси мамлакат пойтахтида жойлашган. Компаниянинг Теlegram-каналидаги эълонига кўра, бу мамлакатда ритейлернинг «биринчи Гипермаркети» бўлиши инобатга олинса, янги гипермаркет тармоқнинг бошқа мавжуд супермаркетларидан буткул фарқ қиладиган форматда бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми?

EastFruit

Об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилди?

EastFruit

Мева-сабзавот бўлимининг дўконга киришда жойлаштирилиши янада соғлом озиқ-овқат танловига кўмаклашади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин