Бош саҳифаЯнгиликларToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда
Янгиликлар

ToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда

Жигарранг буришган помидор меваси вируси (ToBRFV) Туркия жанубидаги Анталия вилоятида қишлоқ хўжалиги учун катта хавф туғдирмоқда, чунки у помидор кўчатлари орасида жуда тез тарқалмоқда, деб хабар берди АгроБусинесс.ру.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, зарур чоралар кўрилмаса, помидор етиштириш яқин уч йил ичида тўхтаб қолиши мумкин.

Помидор етиштиришда Туркиянинг етакчи минтақаси бўлган Анталияда деҳқонлар бу йил янги вирус билан курашмоқда. ToBRFVни бу ерда «Исроил вируси» деб аташади, чунки у Исроилдан олиб келинган помидор кўчатларида учрайди ва кўчат ўсиб, то мева бермагунча касаллик аломатларни кўринмайди. Йиғим-терим пайтида кўчатлар қорайиб, юқори қисмидан бошлаб чирийди, мева эса ичкаридан бузилади ва жигарранг тусга киради. Маҳсулот пишгунича бундай чириб қолиши катта миқдордаги ҳосилнинг йўқотилишига олиб келади.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда ToBRFV вируси туфайли учта иссиқхонада помидор ҳосили йўқ қилинди

Ишлаб чиқарувчилар касаллик аллақачон кўплаб экинларга юққан бўлиши мумкин деган хавотирдалар, чунки у чангланиш туфайли жуда тез тарқалади. Экинни касалликдан қутқармоқчи бўлган деҳқонларнинг имконияти у қадар катта эмас. Касалликка чалинган ўсимликни соғлом ўсимликка теккизмасдан иссиқхонадан олиб чиқиб ташлаб, йўқ қилиш керак бўлади. Кейин эса, тупроқни махсус препаратлар билан дезинфекция қилиш талаб этилади. Касаллик аниқланган иссиқхоналар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, дори воситалари билан тўлиқ дезинфекцияланади ва маҳсулотлар йўқ қилинади.

Анталияда етиштирилган мева ва сабзавотлар дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Помидорлар ушбу маҳсулотларнинг мамлакат ичкарисида истеъмол қилинадиган аксарият қисмини ташкил этади. Минтақадаги сабзавот маҳсулотларининг учдан икки қисмини помидорнинг ҳар хил турларидан иборат. Анталия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, 2019 йилда бу ерда 2,5 миллион тонна помидор етиштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Данакли мевалар шаршараси: гилос, олхўри, ўрик, шафтоли – супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлими учун дизайн ғоялари (фото)

EastFruit

Қозоғистон ТоBRFV таҳдиди туфайли Туркманистондан сабзавот импортига вақтинча таъқиқ қўйди

EastFruit

Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин