Бош саҳифаЯнгиликларТарвуз коллапси — Украинада тарвуз учун рекорд даражадаги паст нархлар қайд этилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Тарвуз коллапси – Украинада тарвуз учун рекорд даражадаги паст нархлар қайд этилди

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, полиз маҳсулотларини етиштирувчи украиналиклар хавотирда – тарвуз нархи ҳар ҳафта рекорд даражада пасаймоқда ва нархларни пасайтириш истиқболлари ҳали тугамаган.

Ҳозирги вақтда Украинанинг тарвуз етиштириладиган ҳудудларида сифатли меванинг ўртача улгуржи нархи 80 тийин / кг дан ошмайди. Мазкур нарх атиги уч AҚШ центига тўғри келади! Бу 2020 йилнинг худди шу санасига қараганда икки баробардан ҳам кам ва бу полиз экинларининг охирги тўрт мавсумдаги энг паст нархидир.

Бу йилги тарвуз мавсуми кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан икки ҳафта кеч бошланганини ҳисобга олсак, унинг бошланғич нархи одатдагидан анча юқори эди. 2021 йилнинг 16 июлида тарвуз улгуржи шаклда 12 кг / грн (45 AҚШ центидан) сотилди. Бироқ, мавсум бошидан буён, яъни фақат олти ҳафта ичида Украинада тарвузнинг улгуржи нархи бирданига 15 баробар қулади!

Шунингдек ўқинг: 111 долларлик тарвуз – Швейцария супермаркети ушбу нархни қандай изоҳламоқда?

Полиз экинларини етиштирувчиларнинг фикрига кўра, тарвуз нархи бу қадар пасайиши ҳеч қачон кузатилмаган. Бу далилни 18 йилдан буён Украинада мева- сабзавотларнинг улгуржи нархлари бўйича ҳафталик мониторинг ўтказувчи  «Сабзавот ва мевалар: AПК-Информ» таҳлилчилари ҳам тасдиқлайди. Aйтишларича, Гривнада улгуржи нархлар, албатта, ҳар бир кг учун 80 тийиндан паст бўлган, лекин бу бошқа валюта курслари билан содир бўлди. Бироқ, мавсум бошидан унинг то энг юқори чўққисигача нархларда бундай кескин пасайиш юз бермаган эди.

Мавсумнинг одатдагидан кечроқ бошланишини ҳисобга олсак, бозорда тарвуз етказиб бериш даражаси яна камида икки ҳафта ўсишда давом этиши мумкин. Бу эса нархларга янада ёмон таъсир қилади. Маҳсулот етиштирувчилар уни олиб ташлаш фойдасиз бўлишидан қўрқишади.

Тарвузнинг янада тизимлироқ экспорти нархларни қўллаб -қувватлаши мумкин эди. Ахир, ҳозирги вақтда Украина тарвузи учун энг йирик савдо бозори бўлмиш Польшада ушбу мева нархи ҳар бир кг учун 36 AҚШ центига етади. Яна ҳам аниқроғи, нарх Украинага қараганда 13 баравар юқори. Бироқ, Польшада ҳам нарх ўтган йилга нисбатан 30% га тушиб кетди, шу билан бирга, экспорт логистикаси нархи ошди.

«Ўтган йили Украина тарвузнинг жаҳондаги энг йирик 25 экспортёри рўйхатига қайтди ва ташқи бозорга рекорд даражада –  33,9 минг тонна тарвуз етказиб берди. Бироқ, 2021 йил бошқача йил бўлди –  экспорт қимматроқ ва Европада тарвуз нархи паст, бу эса экспортнинг жозибадорлигини камайтиради”, – деди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак.

«Украинада тарвуз экспорти ривожланишидаги яна бир муаммо – бу Европа Иттифоқи бозорларида талаб катта бўлган полиз экинларининг дурагайлари, яъни, уруғсиз, унча катта бўлмаган ҳажмдаги тарвуз етиштиришнинг чекланганидир. Шу сабабли, Украина экспортёрлари, асосан, харидорлари ўрганган мамлакатлар –  Польша, Литва, Латвия, Эстония, Молдова, Беларусь ва Руминияга маҳсулот етказиб беришда давом этмоқда. Aммо жозибадор нарх билан истиқболли тарқатиш канали бўла оладиган Швеция, Германия ва Буюк Британияга етказиб бериш ўта чекланганлигича  қолмоқда”, дейди Aндрий Ярмак.

Дарвоқе, EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Украинадан айнан тарвуз етказиб бериш Польшадаги тарвуз нархларига салбий таъсир кўрсатди. У ерда улгуржи нархлар ўтган ҳафтада ўса бошлади ва бу ҳафта анча тушиб кетди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин