Бош саҳифаЯнгиликлар111 долларлик тарвуз — Швейцария супермаркети ушбу нархни қандай изоҳламоқда?
Янгиликлар

111 долларлик тарвуз – Швейцария супермаркети ушбу нархни қандай изоҳламоқда?

111 долларлик тарвузни сотувга қўйган Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги супермаркет ушбу нарх учун важлар топишга мажбур бўлди. Дўкон эгаларининг айтишича, мева шундай нархга арзийди, чунки, у органик тарзда етиштирилган ва Швейцарияга темир йўл орқали етиб келган.

Бу хусусда «Европейская правда» Швейцария ОAВ ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Швейцария юқори нархлар, хусусан, импорт қилинган мева-сабзавотларнинг қимматлиги билан машҳур. Бироқ, Цюрихда 100 франк (111 доллар)дан сотилаётган тарвуз оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортди ва бу биргина тарвуз учун жуда юқори нарх ҳисобланмоқда.

Аввалбошда тарвузнинг осмон қадар қиммат нархи ҳақидаги хабарни Цюрихдаги Inside Paradeplatz номли молиявий янгиликлар портали эълон қилган эди. Кейинроқ уни бошқа ахборот агентликлари илиб кетди.

14 кг оғирликдаги органик тарвуз 101,50 Швейцария франки ёки ҳар бир килограмм учун 7 франк туради. У Цюрихдаги Globus супермаркетида сотилмоқда. Айтишларича, бу мева камёблиги ва органик усулда етиштирилиши туфайли нархига арзийди.

«Бундай катта тарвуз жуда кам учрайди», дейди Globusнинг матбуот котиби Франциска Гемперле Швейцариянинг Blick таблоидига.

«Биз бу тарвузларни Италиядаги эксклюзив етказиб берувчидан оламиз. У маҳсулот сифати ва атроф-муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қаратади», дея қўшимча қилди у.

Гемперленинг айтишича, тарвузнинг нархи етказиб бериш усули туфайли ҳам қиммат. Маҳсулот сифати бузилмай келишини таъминлаш учун у темир йўл орқали олиб келинади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин