Бош саҳифаЯнгиликларСурхондарё вилоятида биринчи узум фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Сурхондарё вилоятида биринчи узум фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)

2022 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида узум фестивали бўлиб ўтди. Ва фестиваль стендларида ушбу ҳудудда етиштирилаётган узум турлари,  улардан қайта ишланган маҳсулотлар — турли хил майизлар, узум концентратлари, шарбатлар, шунингдек, узум шаробларининг бутун ассортименти намойиш этилди. EastFruit экспертлари хабар беришича, мамлакатнинг ушбу ҳудудида узум фестивали илк бор ўтказилди.

Сурхондарё вилоятида узум фестивалини ўтказиш учун Олтинсой тумани бежиз танланмаган. Зеро, ушбу туман вилоятда узумчиликни ривожлантиришнинг ўзига хос драйвери ҳисобланади.  Минтақадаги барча узумзорларнинг қарийб 44 фоизи шу ҳудуд ҳиссасига тўғри келади, шунингдек, вилоятдаги 9 та вино ишлаб чиқарувчи корхонанинг 5 таси Олтинсой туманида жойлашган.

Сурхондарё вилоятидаги узумзорларнинг умумий майдони 10 минг 790 гектар бўлиб, жорий мавсумда 130 минг тоннадан ортиқ хўраки ва саноат узумлари етиштирилди. Ушбу узумларнинг 70% га яқини данакли хўраки навлар, 20%и уруғсиз (кишмиш) ва 10%и техник навлардир. Бироқ сўнгги йилларда фермерлар орасида «Ризамат»,» Мерседес», «Келин бармоқ», «Қора гўзал» ва «Чарос» каби юқори нарх сегментидаги хўраки узумларни етиштиришга қизиқиш ортиб бормоқда, дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг махсус материалида.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда илк бор анор фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)

Сурхондарё вилоятида йилига умумий қуввати 12,5 минг тонна хомашёни қайта ишлаш қувватига эга 9 та узумни қайта ишлаш корхонаси фаолият юритмоқда: “Бизнинг туман (Олтинсой)даги корхоналарда узумнинг 10 хил техник (вино) нави  қайта ишланади. Бундай узум навларидан тайёрланган виноларни Хитой, Япония, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қиламиз«, деди тадбиркор Икром Султонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Сурхондарё вилоятидаги узум етиштирувчилар – фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, узумни қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари, узумчилик соҳаси мутахассислари иштирок этган фестивалда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, соҳани ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди, шунингдек, вилоятда энотуризм (вино туризми)ни ривожлантиришга оид тақдимотлар билан танишишди.

Фотосуратлар манбаси: Сурхондарё вилояти матбуот хизматининг Теlegram-канали

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин