Бош саҳифаЯнгиликларСўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди

2022 йил апрель ойининг ўтган даврида Ўзбекистон 9,3 минг тонна пиёз экспорт қилди. Бу жорий йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган муддатда экспорт қилинган ҳажмга нисбатан 6,6 баробар кўп кўрсаткичдир. Шу билан бирга, Қозоғистон апрель ойининг дастлабки йигирма кунлигида Ўзбекистон пиёзининг асосий импортёрига айланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ойлар кесими бўйича пиёз экспорти ҳажми қуйидагича бўлди: январь – 640 тонна, февраль – 536 тонна, март – 243 тонна, 1 апрелдан 20 апрелга қадар – 9 328 тонна. Бундан ташқари, 2022 йил апрел ойининг дастлабки йигирма кунлигида Ўзбекистондан пиёз экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп бўлган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди

2022 йил апрел ойининг дастлабки икки ўн кунлигида Ўзбекистон пиёзининг асосий харидори Қозоғистон бўлди. Ушбу мамлакатга Ўзбекистондан жўнатилган пиёз ҳажми умумий экспортнинг 96-97 фоизини ташкил қилди. Қолган ҳажм икки импортёр – Россия (2-3%) ва Қирғизистон (1 фоиздан кам) ўртасида тақсимланди.

Бозор иштирокчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йил апрел ойининг ўтган даврида Ўзбекистондан экспорт қилинган пиёз ҳажмининг аксарият қисмини ўтган йилги ҳосил пиёзи ташкил қилди. Апрель ойи бошида Ўзбекистон бозорларида янги ҳосилнинг улгуржи партиялари пайдо бўлганига қарамай, экспорт учун яроқли, яъни экспорт сифатли пиёз ички бозорда мавжуд бўлмаган. Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудларидаги пиёз етиштирувчи фермерлар апрель ойининг ўрталаридан бошлабгина экспортга яроқли (экспорт сифатли) янги ҳосил пиёзининг йирик партияларини шакллантира бошлашди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин