Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиёнинг икки давлати –  Ўзбекистон ва Туркманистон 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Эрон олмаси импортини бир неча баробар оширган.

Туркманистон бу даврда Эрон олмасининг жаҳондаги энг йирик беш импортёри қаторига кирди ва Эрондан бирданига  19,5 минг тонна мева сотиб олди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бир йил аввал худди шу даврда импорт 22 баробар кам эди.  Ўзбекистон Эрондан олма импорт қилувчи давлатлар рейтингида 4 ой ичида 13 минг тонна кўрсаткич билан олтинчи ўринни эгаллади. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 баробар кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди

“Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи ойларида Эрондан олма экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан тахминан 19 фоиз ортда қолмоқда. Бу эса 2021 йилда баҳорги аёзларнинг салбий таъсири туфайли мамлакатда олма ҳосили камайиши билан боғлиқ.  Бироқ, Марказий Осиёда ҳам совуқлар бўлди, ҳосил камайди ва ушбу мамлакатларга етказиб бериш кескин кўтарилди, чунки бу ерда нархлар юқори эди. Февраль ойи охирида Россия армиясининг Украина ҳудудига бостириб кириши туфайли ушбу мамлакатдан олма экспорти тўхтаб қолгани етказиб бериш ҳажми ўсишига қўшимча туртки бўлди”, дейди  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистон ва Туркманистондан ташқари БАА (42 фоизга), Покистон (75 фоиз) ва Қувайт (73 фоиз) импортёрлари ҳам Эрон олмаси харидини оширган. Ироқ, Ҳиндистон ва Россия каби йирик бозорларга эса Эрондан олма экспорти камайган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Эронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин