Сицилияда қовун йиғим-терими кампанияси ўн кун аввал тугади ва жуда муваффақиятли кечди.
Sisilia Bedda шаҳрида яшовчи Франко Альтаморе келгуси йилда экин майдонини 10 фоизга кенгайтириш режалари борлигини сўзлади. Бу анъанавий боғдорчилик сектори ҳамма йўналишда, айниқса, хўраки узум йўналишида таназзулга юз тутаётганини ҳисобга олганда муҳим мақсаддир, деб ёзмоқда EastFruit FreshPlaza нашри ҳаволасига таяниб.
«Йиғим-терим тахминан ўн кун аввал тугади ва бизда товар захиралари саноқли кунларга етгулик қолди. Умуман олганда, бу яхши нархлар билан кечган ажойиб мавсум бўлди, ҳатто охирги бир неча ҳафталарда ҳам ишлаб чиқариш қиймати 0,25 евро/кг эди. Йиғим-терим тўхтагач, нархлар кескин кўтарилди ва килограмм учун 0,50 еврога етди. Агар бизда кўпроқ маҳсулот бўлганида савдони юқори даражада якунлашимиз мумкин эди. Умуман, биз мавсумдан қониқиш ҳосил қилдик», дейди Альтамор.
“Келгуси йили майдонимизни 10 фоизга кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Бу ўзгариш харидорларнинг кенг доирасини, жумладан, катта ҳажмдаги маҳсулотлар талаб қиладиган доимий мижозларни, шунингдек, мавсум давомида тузилган янги ҳамкорлик алоқаларини қанотлантириш зарурати билан боғлиқ. Ва биз Польшадаги йирик супермаркетлар тармоғи билан ишлаймиз. Бизнесимизнинг асосий қисми аввалгидек ички йўналишлар бўйичадир, асосий тарқатув каналларимизни тасдиқлашдан мамнунмиз», дейди қовун етиштирувчилардан бири, фермани шериги билан бошқараётган Томмазо Чаччо.
Шунингдек ўқинг: Италияда қовун-тарвуз инқирози – бунга сабаб нима?
“Ишлаб чиқариш ҳажми ошганлиги таъминот занжиридаги операторларнинг маҳсулотимизни энг юқори сифатли қовун сифатида тан олгани натижасидир. Бундан ташқари, бу брендимизнинг юксак ишончга муносиб экани ва сариқ қовунларимизнинг асосий органолептик параметрлари ўзгармаслиги самарасидир. Баъзан икки баравар қимматлашадиган харажат материаллари нархининг доимий ўсиши бизни ташвишга солмоқда, ишда чекловлар ва психологик муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шу маънода эътирозлар кулгили вазиятлар эмас, балки жиддий иқтисодий масалаларга қаратилиши керак”, дея хулоса қилади Альтамор.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!