Бош саҳифаЯнгиликларИталияда қовун-тарвуз инқирози — бунга сабаб нима?
Янгиликлар

Италияда қовун-тарвуз инқирози – бунга сабаб нима?

Ҳаддан зиёд маҳсулот етиштириш, юқори истеъмол талаби мавжуд минтақаларда ёзги об-ҳавонинг ёмонлиги, чет элдан талаб чекланиши ва Шарқий Европада янги рақобатдош майдонлар пайдо бўлиши тарвуз-қовун секторидаги ҳозирги инқироз омилларидир. Бу нархлар пасайиши ва кўплаб йирик чакана савдо тармоқларида даврий ҳамда узоқ муддатли реклама кампаниялари мисолида намоён бўлмоқда, деб ёзган EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

«Май ойидан июль охирига қадар амалга оширган ишларимиз август келиши билан йўққа чиқди. Одатда, бу пайтда ёзги маҳсулотлар қисқа вақт ичида сотилиши керак. Бунинг ўрнига ишлар режалаштирилганидан бошқача тус олди. Савдо ҳажми сезиларли даражада пасайди”, дейди «ОP Agricolа Cаmpidanese»нинг савдо ишлари бўйича директори Сальваторе Лотта.

“Ҳатто бизникидек структуравий ташкилотлар ҳам зарар кўрмоқда. Биз ҳар куни 300 дан 500 тоннагача маҳсулотни қайта ишлаш ва сотишга ўрганиб қолганмиз. Лекин охирги ойда бу ҳажмларни доимий даражада ушлаб тура олмадик. Сабзавот пештахталарига жойлаштирилган 5-6 хил навли тарвуз-қовунлар истеъмолчини адаштирибгина қолмай, балки юқори сифатли маҳсулотларни обрўсизлантириш хавфини юзага келтиради, айниқса, улар маҳсулот етиштириш таннархидан паст нархларда сотилса. Буларнинг бари биз сарф-харажат материаллари нархи кўтарилиши билан курашаётган бир пайтда рўй бермоқда», дейди раҳбар.

Шунингдек ўқинг: Италиялик фермерлар хўраки узум нархи ошишига умид қилмоқда

Тарвуз-қовун билан боғлиқ тижорий вазият навлардан қатъи назар, ўзгармайди. Европалик харидорлар, хусусан, Голландия, Германия ва Швейцарияда яшовчи мижозлар буюртмаларини қисқартиришди ва Италия бозорларида ҳам ҳолат худди шундай. Сальваторе Лоттанинг фикрига кўра, маҳсулот сотилмай қолиши хавфи бор, айниқса, агар кўп мамлакатлар/минтақаларда об-ҳаво шароити мавсумий ўртача кўрсаткичдан паст бўлса бу хавф янада ортади.

«Маҳсулот етиштирувчи ташкилот сифатида биз 15 кун ичида тарвуз ҳосили йиғим-терими тугатилишини режалаштирмоқдамиз, шу билан бирга, мускат қовуни етиштиришни сентябрь ойи охиригача давом эттиришни мақсад қилганмиз. Piel de Sapo (Majores ва Corallo) навларини ҳатто октябрь ойида ҳам етиштиришни давом эттирамиз. Бироқ, кўпроқ сотиш зарур. Маҳсулот сифати жуда яхши», дейди Сальваторе Лотта.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин