Бош саҳифаЯнгиликларСирдарё вилоятида узум уруғидан ёғ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
МахсусМева-сабзавот бизнесиЯнгиликлар

Сирдарё вилоятида узум уруғидан ёғ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги махсус инновацион зонада йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 50 000 литрни ташкил этадиган узум уруғидан ёғ ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Бу ҳақида EastFruit экспертлари хабар бермоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2,7 миллиард сўмни ташкил этади. Ушбу маблағнинг 63 фоизи – 1,7 миллиард сўм Инновацион ривожланиш вазирлиги гранти ҳисобидан молиялаштирилди.

Айни пайтда лойиҳа амалга оширилиб, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ қувват билан ишга туширилди. Бу ерда 8 киши ишлайди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни Россия ва Туркия бозорларига етказиб бериш режалаштирилган, узум уруғидан олинган ёғ намуналари ушбу мамлакатлардаги ҳамкорларга юборилган.

Кейинги босқичда узум уруғлари сиқилганидан сўнг ҳосил бўлган массадан ун яъни, узум уруғи унини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда”, дейди Сирдарё тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Шердор Яриев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, узум уруғи уни косметологияда ҳам кенг қўлланади.

Ўзбекистонда йилига 100 минг тоннага яқин узум қайта ишланади. Ҳозирга қадар қарийб 5 минг тонна узум уруғи чиқиндиларидан самарали фойдаланилмас эди. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 500 тонна узум уруғи қайта ишланиб, ундан косметология ва фармацевтика соҳаларида қўлланадиган 50 тоннага яқин узум уруғи ёғи олинади«, дейди Сирдарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассиси Сайфиддин Эсонтурдиев.

EastFruit 2022 йилнинг июль ойи охирида Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги махсус инновацион зонада фаолият юритадиган компания анор уруғидан ёғ ишлаб чиқариш бўйича стартап лойиҳасини амалга ошириши ҳақида ҳам ёзган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 305,2 миллион сўм бўлиб, йиллик ёғ ишлаб чиқариш қуввати 2500 литрни ташкил этди. Ушбу лойиҳа ҳам Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги гранти ҳисобидан молиялаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин