Бош саҳифаЯнгиликларСирдарё вилоятида анор уруғидан ёғ ишлаб чиқарила бошланди (видео)
АктуальноВидеоНовостиРукнсизЭксклюзив

Сирдарё вилоятида анор уруғидан ёғ ишлаб чиқарила бошланди (видео)

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги “Аnor yog’i Sirdaryo” масъулияти чекланган жамияти таклиф этган стартап-лойиҳа — анор уруғидан ёғ ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун 305,2 миллион сўм миқдорида грант ажратди. Компания Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги махсус инновацион зонада фаолият юритади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳаволасига таяниб.

«2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги стартап лойиҳалар бўйича танлов эълон қилган эди.  Биз ушбу лойиҳа билан  танловда иштирок этдик ва 305 миллион сўм  миқдоридаги грантни қўлга киритдик. Бу пулга Хитойдан икки турдаги ускунани олиб келдик. Биринчиси — анор уруғларини ажратади ва тозалайди, турли аралашмалар, ёт предметлар металл парчалари ва ҳоказоларни олиб ташлайди. Бир сўз билан айтганда, у анор доналарини совуқ прессдан ўтказиш учун тайёрлайди. Иккинчи турдаги ускуна — совуқ пресс бўлиб, тозаланган анор уруғлари биринчи босқичдан сўнг унга юкланади”, дейди корхона раҳбари Яшин Маматқулов “Аnor yog’i Sirdaryo” МЧЖ фаолияти ҳақидаги видеолавҳада.

Шунингдек ўқинг: Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

Яшин Маматқуловнинг айтишича, ҳосил бўлган ёғ таркиби минилабораторияда текширилиб, сифати ва қайси мақсадда фойдаланишга яроқлилиги аниқланади. Сўнгра анор уруғидан тайёрланган ёғ шишага солинади ва у сотишга тайёр бўлади.

Ушбу стартап йиллик 2500 литр ёғ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Эслатиб ўтамиз, анор уруғидан тайёрланган ёғ ҳам косметологияда, ҳам тиббиётда кенг қўлланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда уруғлик картошка захираси яратилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархлари икки ҳафта ичида 1,5 баробарга ошди

EastFruit

Ўзбекистонда 2022 йилнинг май-июль ойларида қовун экспорти икки баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин