Бош саҳифаЯнгиликларСабзавотлар қимматлашмоқда — газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди
Янгиликлар

Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди

Электр нархи тез кўтарилиши Голландия иссиқхоналарининг кенг тармоғини ёритишни камайтириш ёки умуман ўчиришга мажбур қилмоқда, бу эса Европадаги озиқ-овқат, мева ҳамда гул дўконлари учун етказиб беришни қисқартириш хавфини туғдиряпти. Умумий ер майдонининг кичик бўлишига қарамай, Голландия озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Чунки, унинг қарийб 10 минг гектар (25000 акр)лик юқори маҳсулдор иссиқхоналарининг катталиги тахминан Париж шаҳри майдонича келади.

Аммо мазкур улкан шиша конструкцияларни иситиш учун йилига 3 миллиард кубометргача табиий газ сарфланади, бошқача айтганда, бу мамлакатдаги умумий ёқилғи истеъмолининг қарийб 8,2 фоизини ташкил қилади. Европада энергия нархи осмонга кўтарилиши ушбу секторга «катта таъсир» кўрсатмоқда, деб ҳисоблайди «Рабобанк»нинг катта таҳлилчиси Синди ван Рейсвик.

Бу баъзи ишлаб чиқарувчиларни ёруғликни камайтириш ва мавсумни муддатидан аввал тугатишга ёки келгуси йил баҳорида мавсумни кечроқ бошлашга ундамоқда.

«Бу кескин чоралар ишлаб чиқариш ва ҳосилни камайтиради, компаниялар учун жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келади. Истеъмолчилар сабзавот ва гуллар учун кўпроқ пул тўлашини истисно қила олмаймиз», – дея хабар қилмоқда  Glastuinbouw Nederland саноат ассоциацияси.

Шунингдек ўқинг: Газнинг рекорд даражадаги юқори нархлари Украина иссиқхона бизнеси ривожига тўсиқ бўлмоқда

Марсель ван дер Лугт – Lugt Lisianthusдан. Унинг оиласи бир асрдан буён гулчилик билан шуғулланади. Марселнинг айтишича, электр нархлари тўрт баробар, харажатлар эса 20-25 фоиз ошганидан кейин нархлар ошиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи гулларни, асосан, Россия, Германия ва Франция каби мамлакатларга экспорт қилади.

Маасдейкда жойлашган помидор етиштирувчи компания – Lans йилига 40 миллион кг сабзавот ҳосилини йиғиб олади, унинг иссиқхоналари ҳозир қоронғулашмоқда. Ҳосилнинг кўп қисми ёпиқ шароитда ўстирилади ва чироқлар, одатда, қоронғу тушганида ёқилади. Бу йил улар 50-80% ишламоқда. «Натижада, сиз камроқ маҳсулот ишлаб чиқарасиз. Бу аллақачон бошланган. Биз ҳозир ишлаб чиқаришни тахминан 10%га, эҳтимол, 20%га камайтирдик. Охир-оқибат, харидорлар аста-секинлик билан кўпроқ пул тўлай бошлашади», – дейди компаниянинг операцион директори Эрвин ван дер Ланс.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Эронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда

EastFruit

Фертигация – иссиқхона ўсимликларини томчилатиб суғориш ва озиқлантиришни автоматлаштириш қандай амалга оширилади (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин