Бош саҳифаЯнгиликларСабзавот инфляцияси – 2022 йилда Украинанинг иссиқхона сабзавотлари нархи барча рекордларни ортда қолдирадими?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Сабзавот инфляцияси – 2022 йилда Украинанинг иссиқхона сабзавотлари нархи барча рекордларни ортда қолдирадими?

EastFruit таҳлилчилари 2022 йилги қиш-баҳор мавсумида иссиқхона сабзавотлари нархининг кескин кўтарилиши хавфига эътибор қаратишмоқда. Шу билан бирга, сархил помидор, бодринг ва қалампирни йил бўйи истеъмол қилишга ўргана бошлаган украиналик истеъмолчиларнинг аксарияти учун нархлар паст бўлиши мумкин.

Дарвоқе, иссиқхона сабзавотлари нархи ҳозирданоқ тез ўсишни бошлади. Шу боис, ҳатто янги йил олдиданоқ, иссиқхонада етиштирилган бодринг, помидор ва қалампир бўйича нархлар даражаси тарихий рекордларни янгилаши эҳтимоли баланд.

Нархлар кескин кўтарилишининг асосий сабаблари орасида EastFruit экспертлари қуйидагиларни қайд этишмоқда:

  1. Газ ва бошқа энергетика ресурслари нархининг кескин ошиши ва натижада иссиқхоналар учун иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш нархи қимматлаши;
  2. Халқаро ташув нархи ошиши ҳисобига импорт қилинадиган иссиқхона сабзавотлари баҳоси кескин ошиши;
  3. Ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари (ЎҲВ) каби моддий-техник ресурслар (МТР) нархининг кескин ошиши;
  4. Ишчи кучи харажатлари ошиши;
  5. Баҳорги-кузги даврда маҳсулотнинг асосий қисмини таъминлаган кичик фермер хўжаликлари сегментида ҳам 2021 йилда иссиқхона бодринги ва помидорининг нисбатан паст нархлари туфайли самарасиз иссиқхона хўжаликлари ишлаб чиқаришидан чиқиш;

Бу мақолада газ нархи кўтарилиши фонида Украина иссиқхона бизнесининг нохуш истиқболлари ҳақида ўқишингиз мумкин. Лекин айни пайтда юқорида айтиб ўтилган бошқа муҳим омиллар ҳам қўшилмоқда.

«Шуни ёдда тутиш жоизки, Украина иссиқхона сабзавотларининг Европа бозорига интеграциялашган, шу боис, украиналик фермерлар дуч келадиган қийинчиликлар бошқа мамлакатлардаги иссиқхоналарга ҳам у ёки бу маънода хосдир. Қиммат газ фонида Германия, Польша, Буюк Британия, Голландия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларидаги иссиқхоналар ҳозирданоқ жиддий зарар кўрмоқда. Шундай қилиб, сабзавот нархи ҳамма жойда кўтариляпти. Айни сабаб туфайли Туркия, Марокаш, Миср, Ўзбекистон, Исроил каби нисбатан илиқ иқлимли мамлакатлардан импорт нархлари транспорт харажатлари ўсишини ҳисобга олмаганда ҳам кескин кўтарилади”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги инвестицион департаменти (ФАО) иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Шунингдек ўқинг:  Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Украина иссиқхона сабзавотлари импортини фаол равишда оширди, бу уларнинг нархини нисбатан паст даражада ушлаб туриш имконини берди. Шу билан бирга, баҳорда Украина комбинатларидаги иссиқхона сабзавотлари нархи, одатда, импорт қилинганидан сезиларли даражада, баъзан ҳатто бир неча баравар юқори бўлган. Бироқ, ушбу маҳсулотлар сархиллик даражаси юқорилиги ва ижобий таъм сифатлари туфайли яхши сотилган. Бироқ, янги мавсумда Украинанинг иссиқхона бодринги ва помидори нархи истеъмолчилар учун қулай бўлиши аниқ эмас.

“Украина иссиқхона комбинатлари 2022 йилда ишлаб чиқаришнинг янги мавсумини кеч бошлашга мажбур бўлиши эҳтимоли мавжуд. Шу билан бирга, импорт қилинган сабзавотлар ҳам кескин қимматлаши мумкин. Ахир, 2021 йилда улар ниҳоятда арзон сотилди. Бу шуни англатадики, нисбатан иссиқ мамлакатларда ҳам иссиқхона сабзавотларини етиштириш камайишини истисно қилиб бўлмайди. Бу эса табиийки, юқори нархлар билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштиради”, дейди ФАО эксперти.

2021 йилнинг биринчи 7 ойида Украина импорт қилинган сабзавотлар нархи пастлигидан фойдаланиб, импортни 20%га оширди, лекин харажатларни 16%га камайтирди. Шундай қилиб, иссиқхона сабзавотларининг импорт нархлари 2021 йилда транспорт харажатлари ошишига қарамай, 2020 йилга нисбатан ўртача 36% паст бўлди!

Украинага иссиқхона сабзавотларининг асосий етказиб берувчиси Туркиялигича қолмоқда. 2021 йилнинг ўтган 7 ойида Туркия улуши жами импортнинг 86 фоизини ташкил этди. Иккинчи ўринда Польша – 4%лик кўрсаткич билан. Яъни, жами импорт қилинган иссиқхона сабзавотларининг 90%и Украинага ушбу икки мамлакатдан келтирилган. Шу билан бирга, Туркия етказиб беришни 36%га кўпайтирди, Польша эса 58%га камайтирди.

Иссиқхонада етиштирилган булғор қалампири импорти борасида 2021 йили ҳаммасидан ҳам кам ўсиш қайд этилди – 26%. Помидор импорти 20 фоизга, бодринг импорти 17 фоизга ошди. Шу билан бирга, Украина ҳатто иссиқхона сабзавотлари экспортини ҳам оширди. Бодринг 2020 йилнинг биринчи 7 ойига нисбатан 2,4 баробар, помидор эса 41 фоиз кўпроқ экспорт қилинди. Қалампир Украинадан деярли экспорт қилинмайди.

Украинадан бодринг ва помидор, асосан, Эстония, Польша, Молдова ва Беларусга экспорт қилинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин