Бош саҳифаЯнгиликларРоссиялик фермерлар иссиқхонада сабзавотлар етиштириш ҳажмини 4 фоизга кўпайтирди
Янгиликлар

Россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавотлар етиштириш ҳажмини 4 фоизга кўпайтирди

Россияда йиғим-терим кампанияси фаол босқичда – мамлакатнинг 56 вилоятида мунтазам иш олиб борилмоқда. Шунингдек, корхоналарда эртаги сабзавотлар – карам, сабзи, лавлаги, пиёз, помидор, бодринг кабиларнинг ҳосили йиғилади. Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йилги ҳосил ўтган йилги кўрсаткичлардан ошиб кетди.

Очиқ майдондаги 500 минг тоннадан зиёд сабзавот йиғиб олинди. Ушбу сабзавотларни етиштирувчилар орасида анъанавий лидерлар  Волгоград, Aстрахань, Ростов, Саратов ва Москва вилоятлари, Краснодар, Ставрополь ўлкалари, шунингдек, Шимолий Кавказ республикаларидир.

Иссиқхона сабзавотчилиги сегментида ҳам ижобий динамика қайд этилган. Йил бошидан буён иссиқхоналарда 919,6 минг тонна маҳсулот етиштирилди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга кўпдир. Шу жумладан, 551 минг тонна бодринг ва 350 минг тонна помидор ҳосили йиғиб олинди. Липецк, Москва, Волгоград, Калуга, Новосибирск вилоятлари, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Карачаево-Черкессия, Татаристон ва Бошқирдистон республикалари етакчи ўнталикка кирган.

Иссиқхона сабзавотчилиги тармоғининг ривожига давлат қўллаб-қувватлови ёрдам бермоқда. Корхоналарга компенсацион ва рағбатлантирувчи субсидиялар, шунингдек, имтиёзли кредитлар берилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Жорий мавсумда Нидерландиядан пиёз экспорти рекорд миқдорга етиши мумкин

EastFruit

Туркия жаҳон голубика бозорида йирик ўйинчига айланиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин