Бош саҳифаДолзарбРоссиялик боғбонлар қора смородина мавсумини тугатишди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россиялик боғбонлар қора смородина мавсумини тугатишди

EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари хабар беришича, бу ҳафтада Россиянинг кўпчилик боғдорчилик хўжаликлари қора смородина мавсуми тугаганини эълон қилишди. Бошқа фермерлар эса резаворнинг қолган партияларини таклиф этишмоқда.

Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, бу йил Россияда қора смородинани сотиш мавсуми ўтган йилгидан икки ҳафта кеч тугади. Шу билан бирга, фермерлар ушбу резаворнинг қолган ҳажмини ўтган мавсумдагидан ўртача 22% қимматроқ сотишга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, бугунги кунда қора смородинанинг қолдиқ партиялари сифати ва етиштирилган ҳудудига қараб, 150-250 рубл/кг ($2,04-3,40)дан сотувга чиқарилмоқда.

Боғбонларнинг сўзларига кўра, бу мавсум бозорда қора смородина етказиб бериш чекланган эди, чунки, иссиқ об-ҳаво ва ёзнинг биринчи ярмидаги қурғоқчилик туфайли ҳосил камайган. Натижада, ушбу турдаги резавор нархи ўтган мавсумга нисбатан юқори даражада сақланиб қолди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Россия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади

EastFruit

Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми юқори ҳосилдорлик сабаб ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин