Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда
Янгиликлар

Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда

2022 йили Россияда борш тўплами сабзавотларининг мўл ҳосили кутилмоқда.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу турдаги сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтиришни мақсад қилган, демак, жорий йилнинг сентябрь ойида сабзавотлар нархи тушиши мумкин.

Жорий йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги очиқ ерларда етиштириладиган сабзавотлар ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришни режалаштирган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг Россияда сабзавотчиликни ривожлантириш федерал лойиҳаси тақдимотида келтирилган, деб ёзмоқда «Область 45«.

Прогнозларга кўра, деҳқон-фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари картошка экиладиган майдонларни қарийб 7 фоизга, яъни, 298,7 минг гектарга етказади. Борш тўпламининг қолган сабзавотлари (лавлаги, сабзи, пиёз, карам), шунингдек, помидор, бодринг, қовоқча, қовоқ ва бошқа сабзавотлар экиладиган майдонлар қарийб 8 фоизга ошиб, 196,6 минг гектарга етиши кутилмоқда.

Ушбу статистикада фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ҳисобга олинмаган.

«Сабзавот етиштиришни кўпайтириш мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифалардан биридир.  Ташкил этилган тармоқда бу йил асосий сабзавот экинлари ва картошка экини майдонларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда, бу эса ушбу сабзавотларни етиштириш даражаси ортиши ҳамда мазкур бозорда нархлар барқарорлашувини таъминлаш имконини беради», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими?

Экин майдонларининг кенгайиши кўпроқ ҳосил олиш имконини беради: 7,2 миллион тонна картошка ва очиқ ерда етиштириладиган 5,7 миллион тонна бошқа турдаги сабзавотлар шулар жумласидандир. Агар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнози амалга ошса, борш тўплами сабзавотлари ҳосили сўнгги бир неча йилдаги рекорд даражага чиқиши мумкин.

2022 йилда жами сабзавот ҳосили 13 миллион тоннага етиши кутиляпти, мазкур кўрсаткич 2019 йилги рақамларга мос.

Шунингдек ўқинг: Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда

Бу ҳам экин майдонлари, ҳам ялпи ҳосилнинг сезиларли даражада  ўсишидир. Ушбу натижа амалиётга кўчса, сабзавотлар сентябрь ойида йиғиб олингандан сўнг нарх арзонлашувига олиб келиши мумкин.  Уларнинг нархи айнан қанчалик пасайишини аниқ айтиш ҳозирча мушкул, тахминан гапирадиган бўлсак, нарх 5-10 фоизга пасайиши мумкин.

Прогноз қийматларида ҳосилдорлик ошиши етарлича кўп ва  бозорда сабзавотларнинг шундай ҳажмда бўлиши уларнинг ҳамёнбоплигини таъминлайди, дейишмоқда экспертлар. Уларнинг таъкидлашича, сабзавот таннархига фермерларнинг йилдан-йилга ошиб бораётган харажатлари таъсир этмоқда. Шу пайтга қадар ишчи кучи етишмовчилиги ва қимматлиги деҳқонларга қийинчилик туғдирмоқда. Шунингдек, ўғит таннархи ҳам маҳсулот таннархига таъсир қилади.

Саноат ва савдо вазирлигида сабзавотлар, жумладан, борш тўплами  нархларининг қимматлашувига фермерлар ҳамда етказиб берувчиларнинг харид нархларини оширгани сабаб бўлгани айтилди.

Шунингдек ўқинг: Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди

“Ҳосил яхши бўлса ва сабзавот сотиб олиш нархлари пасайса, чакана савдо нархлар ҳам пасаяди”, деб ҳисоблашмоқда Саноат ва савдо вазирлиги мутахассислари.

Мазкур идорадагиларнинг айтишича, ҳозир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда йирик чакана савдо тармоқларида бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик товарлар бўйича устама нархни 5 фоизгача камайтириш борасида иш олиб бориляпти. Бунда гап сабзавотлар ҳақида ҳам кетмоқда.

Росстат маълумотларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2021 йил натижаларига кўра, борш тўплами сабзавотлари бошқа маҳсулотлар ичида  максимал даражада қимматлашган. Шундай қилиб, карам 2,5 баробар, картошка 65 фоиз, лавлаги 48 фоиз, сабзи 35 фоизга қимматлашган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин