Бош саҳифаЯнгиликларРоссия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими?
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими?

Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди.

Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас қилса арзигуликми? Юқори нархлар бу йилги кузда паст даражаларга қулаши мумкинми? Қуйида EastFruit буни батафсилроқ кўриб чиқмоқчи.

Ҳозир Россияда борш тўпламининг беш тоифасидан тўрттаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камида учдан бир қисмга қимматроқ нархда таклиф қилинмоқда. Оқ бошли карам нархи эса ўртача 4,5 баробар ошган ва у барча рекордларни ортда қолдиришда давом этмоқда! Ҳозиргача ягона истисно – бу йил давомида нархи атиги 6% га ўсган ва ҳозир борш тўпламидаги бошқа маҳсулотлардан камида 60% арзонроқ сотилаётган пиёздир.

Янги мавсум истиқболларига келсак, уларни таҳлил қилишга ҳозирча эрта. Биринчидан, баҳор ҳали келмаган ва кўплаб фермерлар келгуси мавсум учун режалар тузишда ушбу даврдаги нархларга амал қилишади.  Иккинчидан, янги мавсумда ёз ва кузги об-ҳаво шароитининг ҳосил сифати ҳамда якуний ҳажмга салбий таъсирини истисно эта олмаймиз. Яъни, рекорд даражада юқори нархларга эга бўлган мавсум ортиқча маҳсулот етиштириш мавсумига алмашинади, деган мантиқий гап нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Зеро, бундай шубҳалар ҳозирданоқ пайдо бўлмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг баҳор-ёз ойларида сабзавотлар инқирози билан боғлиқ вазият ва ўтган йилнинг кузида борш тўплами маҳсулотлари нархи ошиши ҳукумат даражасида муҳокама қилинган. Натижада, жорий йилнинг ўзидаёқ ҳукумат Россия Федерациясида сабзавотчиликни жадал ривожлантириш учун қўшимча 5 миллиард рубль ажратадиган бўлди, саноатни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари мавжуд дастурлар бундан мустасно, албатта.

Айни омил Россияда кейинги 2022/23 йилги мавсум истиқболларини белгилашда асосийси бўлиши мумкин, чунки, айни пайтдаги энг қиммат  экинларни етиштириш учун маблағ ажратиш осонроқдир. Бунга яна бозорга янги нопрофессионал иштирокчиларни жалб қилувчи Шарқий Европа учун анъанавий ҳисобланмиш одат – осон пул топишга чанқоқликни, шунингдек, аҳолининг юқори нархларга табиий муносабатини қўшсак, нархлар қулаши юз берадиган янги мавсум истиқболлари янада яққолроқ намоён бўлади.

Россиядаги сабзавот етиштирувчиларнинг ўзлари EastFruit таҳлилчилари билан мулоқот чоғида  шунга ўхшаш хавотирларини (айниқса, икки экин учун долзарб саналган) айтишяпти. Бу карам ва картошка бўлиб, ушбу сабзавотлар нархи рекорларни янгиламоқда ва янги мавсумда уларни етиштириш учун майдонлар ўсиши мумкин.

Оқ бошли карамга келсак, бу умидлар маҳаллий уруғлик компаниялари ва дистрибьюторларнинг уруғлик савдоси кескин ўсиши билан ҳам кучаймоқда, мазкур бозордаги баъзи иштирокчилар уруғлик савдоси бир неча баробар ўсиши ҳақида хабар беришмоқда!  Картошканинг ўзи борш тўплами сабзавотлари орасида маҳсулот етиштирилиши бўйича етакчи ҳисобланади ва табиийки, давлат қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ажратилган маблағларнинг энг катта қисми айнан шу сегментга тегишли бўлади. Бундан ташқари, Россияда борш тўплами сабзавотларини етиштиришдаги улуши ҳали ҳам сезиларли бўлмиш ушбу экин билан боғлиқ нархлар вазиятига аҳоли жуда таъсирчан ҳисобланади.

Сабзавотлар (сабзи ва лавлаги) билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ноаниқ.  Бир томондан, Россияда сабзи учун ўртача нарх ҳозир ўтган йилга нисбатан учдан бир баробар юқори, лавлаги йил давомида 60%га қимматлашди ва фермерлар баҳорга қадар нархларнинг янада тез ўсишини кутишмоқда.  Бошқа томондан, агар Россия ва қўшни мамлакатларда жорий йилги ҳосил мавсуми эртароқ ёки ҳатто одатий вақтда бошланса, ўтган йилнинг баҳор-ёзидаги ҳолат такрорланмаслиги мумкин. Шу боис, 2022 йилнинг кузида ушбу турдаги экин майдонларининг кескин ўзгариши ҳақида гапиришга ҳали-ҳануз эрта.

Россияда маҳаллий пиёз билан боғлиқ вазият ҳозир маҳаллий фермерлар нуқтаи назаридан энг қийини. Пиёзнинг АҚШ долларида ҳам, Россия рублида ҳам ўртача нархи ўтган йилги билан деярли бир хил, ваҳоланки, ўғитлар, ўсимликларни ҳимояловчи воситалар ва бошқалар йил давомида сезиларли даражада ошди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг баҳорида ҳам, ҳозир ҳам фермерлар асосий харидор (супермаркетлар тармоғи ва улгуржи савдогарлар)лар импорт қилинадиган маҳсулотлар билан ишлашни афзал кўраётганидан тез-тез шикоят қилишмоқда. Импорт  маҳсулотлари (Қозоғистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилган) айни дамда Россия бозори учун долзарблигича қолган, шу боис, маҳаллий фермерлар учун қайта ишлаш, шунингдек, умумий овқатланиш ва ижтимоий корхоналар учун таъминотдан ташқари алоҳида муқобил вариант йўқ.

Пиёз етиштириш билан боғлиқ яна бир муҳим муаммо – бу Россия Федерациясида COVID-19 пандемияси бошлангач, кучайган ишчи кучи танқислиги муаммосидир. Айнан ушбу маҳсулотларни етиштириш борасида жуда кўп қўл меҳнати талаб этилади (хусусан, далаларда бегона ўтларни тозалаш ва омбордаги ҳосилни саралаш учун).

Натижада, кўплаб фермерлар ҳали пиёз майдонларини кенгайтиришни режалаштирмаяпти, баъзилари эса янги 2022/23 мавсумда бошқа экинларни етиштиришга ўтишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин