Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда хўраки лавлагига талаб кучайди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Россиянинг хўраки лавлаги бозорида савдо-сотиқ ва харидлар фаоллиги ўсиши кузатилмоқда. Фермерларга бир нечта омиллар бир вақтнинг ўзида ушбу сегментдаги сотув нархларини ошириш имконини берди. Аввало, лавлагига талаб ортиши нархлар ошишига туртки бўлади: лавлагини улгуржи компаниялар ҳам, чакана савдо тармоқлари ҳам фаол равишда сотиб олмоқда. Шу билан бирга, бозордаги таклиф бироз чекланган, чунки, бир қатор фермер хўжаликлари нархлар янада ошишини кутиб, лавлаги савдосини кейинроққа қолдиришни афзал кўряпти.

Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, Россия фермер хўжаликларида лавлаги нархи ҳафта давомида ўртача 10% га ошган. Ушбу маҳсулот нархи бугунги кунда 22-32 рубл/кг (0,29-0,42 доллар/кг) оралиғида ўзгариб турибди.

Шу билан бирга, ҳозир хўраки лавлаги савдосини тўхтатиб қўйган бир қатор фермерлар ўтган йилги сценарий ривожини кутмоқда. Ўтган йили ушбу сабзавот нархи 100 рубл/кг (1,30 доллар/кг) га етган. Аммо бозорнинг асосий иштирокчилари қарама-қарши нуқтаи назарга эга, уларнинг фикрича, бу ҳолат жорий мавсумда такрорланиши даргумон, чунки, ушбу сегментдаги нархларнинг яна бир кўтарилиши импорт  лавлагиси бўйича таклифлар ошишига олиб келиши мумкин.

Ўтган йил билан солиштирганда, бугун Россияда лавлаги 2021 йилнинг февраль ойи бошига нисбатан ўртача 1,8 баробар қимматроқ сотилмоқда. Шу билан бирга, фермерларнинг аксарияти омбордаги лавлаги захиралари тез қисқаришини кўзда тутиб, ушбу сегментдаги нархларни янада оширишни режалаштирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

2022 йилнинг апрель ойида Ўзбекистондан рекорд ҳажмдаги лавлаги экспорт қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин