Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда пиёз нархи ошиши тенденцияси кузатилмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россияда пиёз нархи ошиши тенденцияси кузатилмоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабар беришича, Россияда Янги йил байрамидан сўнг пиёз нархларини ошиши тенденцияси кузатилмоқда.  Бозор иштирокчилари нархнинг ижобий тенденциясини улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқларининг пиёзга бўлган талаби ортиши билан изоҳлашяпти. Шунингдек, нархларнинг ошишига импорт  маҳсулотларининг сезиларли камайиши ҳам таъсир кўрсатмоқда, зеро, бу ҳафта Россия бозорига Қозоғистон ва Ўзбекистондан пиёз деярли келмади.

Бугунги кунда россиялик фермерлар сифатли пиёзни 12 дан 20 рубл/кг (0,16-0,26 долл/кг)гача сотишга муваффақ бўлишмоқда, бу охирги иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 15 фоиз қимматроқдир.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

Ушбу сегментда нархлар ошишини бозор иштирокчилари улгуржи компанияларнинг сифатли пиёзга талаби юқорилиги билан изоҳлашмоқда. Бироқ, улгуржи компаниялар вакилларининг фикрига кўра, асосий муаммолар маҳсулот миқдори эмас, балки сифати билан боғлиқ.  Аввал айтиб ўтганимиздек, бу йилги мавсумда ёз қурғоқчил келгани сабабли фермер хўжаликлари сифатли пиёзни чекланган миқдорда йиғиб олишди.

Шуни қайд этиш жоизки, бугунги кунда Россияда пиёз нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 22 фоизга юқори. Шу билан бирга, асосий бозор иштирокчиларининг ушбу маҳсулот нархи кўтарилишига ишончи комил, чунки, фермер хўжаликларида юқори сифатли пиёз захиралари жуда чекланган. Бундан ташқари, фермерларнинг кўпчилиги жорий ставкалар сақланиб қолган тақдирда нархларни юқорига томон қайта кўриб чиқиш ниятида эканликларини  билдиришмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Ўзбекистонда гилос экспорти мавсуми бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин