Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Янгиликлар

Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Россияда маҳсулотларни қабул қилиш, қадоқлаш ва сотиш бўйича барча хизмат турларини бирлаштирган улгуржи озиқ-овқат бозорлари (УОБ)нинг ажралмас тизимини шакллантириш бошланмоқда. Ушбу савдо бўғинини ривожлантириш концепциясини Россия Федерациясининг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади.

Бугунги кунда Россияда УОБни махсус тартибга солиш тизими йўқ, бу соҳада тасдиқланган терминлар мавжуд эмас ва УОБ инфратузилмаси жуда чекланган, мавжуд талабларга жавоб бермайди. Концепциянинг қабул қилиниши мазкур камчиликларни қисман бартараф этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳужжат озиқ-овқат улгуржи бозорини рақобатчи улгуржи сотувчиларга савдо жойлари, ускуналар ва турли хизматларни кўрсатувчи корхона сифатида белгилайди. Юклаш-тушириш операциялари, товарларни қўриқлаш, биноларга санитар ишлов бериш, ҳудудларни тозалаш, ахборот ва реклама таъминоти, алоқа хизматлари шулар жумласидандир. УОБ майдончаларида чакана савдони ҳам амалга ошириш мумкин, лекин уни алоҳида зонада ўтказиш тавсия этилади.

Шунингдек ўқинг: Мева-сабзавот бозори (улгуржи бозор, омборхона, тақсимлаш маркази кабилар) инфратузилмасини режалаштиришдаги 10 хато

Озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назоратни таъминлаш учун УОБ ҳудудида ветеринария -санитария лабораторияларини жойлаштириш талабини қонуний равишда жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда бозорларнинг ўзи, концепцияда кўрсатилганидек, маҳсулотларни истеъмол қилиш марказларига, энг аввало, йирик агломерациялар ва шаҳарларга интилиши керак.

Ҳужжатда, шунингдек, УОБни ривожлантириш соҳасидаги асосий мақсадлар белгиланган. Биринчидан, бу ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш; иккинчидан, инфратузилмани яхшилаш; учинчидан, улгуржи савдо майдонларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Мазкур вазифаларни бажариш бўйича аниқ қадамлар махсус тадбирлар режасида келтирилади.

Концепцияни амалга ошириш Россияда озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдосининг самарали тизимини шакллантиришга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг тўғридан-тўғри сотиш каналларига киришини соддалаштириб, уларнинг харажатларини ва демакки, маҳсулот нархини пасайтиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йилга қадар 36 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади, фермерларга эса имтиёзлар берилади

EastFruit

Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади

EastFruit

Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин