Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларВертикал ферма яратишда қандай хатоларга йўл қўймаслик керак? (видео)
ВидеоДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Вертикал ферма яратишда қандай хатоларга йўл қўймаслик керак? (видео)

Ҳатто кичик вертикал ферма яратиш ҳам — бундай ферма хобби бўладими ёки бизнес, бундан қатъи назар, яхшигина капитал талаб қиладиган лойиҳадир.  Мутахассисларнинг фикрига кўра, озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг ушбу ўзига хос усули ҳозирги кунда, асосан, шундай лойиҳалар учун материал ва ускуна етказиб берувчиларга барқарор даромад келтирмоқда. Шу маънода, вертикал фермалар эгаларининг қурилиш ва эксплуатация учун бироз пул тежаш истагини тушунса бўлади. Ўзининг вертикал фермасига эга бўлган, шунингдек, уларни қуриш бўйича буюртмалар қабул қилувчи «Croponix» (Молдова) ширкати ҳаммуассиси Тимур Муродовнинг бундай қарашларга танқидий муносабати қизиқ. У  «Вертикал фермер хўжаликлари: ривожланиш стратегияси, бизнес-моделлар ва рисклар» деб номланган онлайн конференцияда вертикал фермаларни барпо этишда айнан нималарга кўпроқ эътибор бериш ҳақида тавсиялар берди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мазкур конференция ташкилотчилари: ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот савдосини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit, Sapienza Media.

Тимур Муродовнинг сўзларига кўра, биринчи муҳим риск лойиҳа эгасининг келгусидаги ферма биноси учун зарур таъмирлаш ишлари ва юқори сифатли, профессионал электр ҳамда сув таъминоти коммуникацияларини ўрнатиш босқичини четлаб ўтишда пайдо бўлади.  Худди шундай хато — конструкцион материалларни тежашга уриниш: масалан, цинкланган металл конструкциялар ўрнига  бўялган қора металлни ишлатишдир.

Шунингдек ўқинг: Шарқий Европадаги вертикал фермалар — қиммат хайпми ёки истиқболли келажак ва даромадли бизнес? (видео)

Мутахассиснинг фикрича, вертикал ферма эгасининг автоматлаштириш тизимларидан (айниқса, ўсимликларни озиқлантириш борасида) буткул воз кечиши номақбул. Бундан ташқари, унинг кам қувватли кондиционер, қуритгич ва иситгич каби маиший ёки «ярим профессионал» ускуналардан фойдаланиши ноўриндир, у ҳатто кичик вертикал ферма бўлса ҳам. Майда сарф материалларини тежаш, хусусан, ишлаш муддати 50 минг соатдан кам лампалар харид қилиш керак эмас, чунки бу ёруғликнинг барқарорлигига путур етказадиган рискдир, ўз ўрнида, бу ҳосил сифати ва миқдорига катта таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, Тимур Муродовнинг фикрига кўра, вертикал фермаларни бунёд этиш жараёнида фақат «ускуналар ва монтаж хизматларини етказиб берувчилар таклиф қиладиган стандарт ечимлардан» фойдаланиш оптимал қарор эмас. Зеро, «сериявий саноат ва индивидуал крафт-ечимлар орасида» ҳамиша динамик мувозанатга зарурат бор.

Тимур Муродовнинг чиқишини қуйидаги видеода томоша қилинг:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Влад Ведрашко: «Узумзорлар барпо этмоқчи бўлсангиз, аввало, савдо имкониятларини таҳлил қилинг» (видео)

EastFruit

Қуёш энергияси боғдорчилик соҳасидаги «ўйин қоидалари»ни ўзгартирмоқда!

EastFruit

Япония компаниясининг қалампир терувчи роботи CЕS 2023 кўргазмасида инновация учун мукофотланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин