Ўтган ҳафта Россия бозорига янги ҳосил олмалари катта миқдорда кириб кела бошлади. Бу хусусда «АПК-Информ: сабзавот ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари хабар бермоқда. Ушбу ҳафтада маҳаллий фермер хўжаликларининг ёзги олма таъминоти ўсишда давом этди, бу дарҳол ушбу сегментдаги нархларга таъсир қилди ва нархлар тез пасая бошлади.
Бугунги кунда маҳаллий фермер хўжаликларининг эртаги олма навлари, асосан, «Папировка» ва «Женева»дир. Ушбу сегментдаги нархлар 45-60 рубл/кг ($0,61-0,82/кг)га тушиб кетди, бу ўтган иш ҳафтаси охиридаги эртаги олманинг биринчи партияларига нисбатан ўртача 22% арзонроқ кўрсаткичдир.
Шунингдек ўқинг: Россия боғбонлари голубиканинг биринчи партиясини етказиб бера бошлашди
Эртаги олма сегментидаги нархлар бўйича салбий тенденциянинг асосий омили – меваларга талаб пастлигидир. Мева етиштирувчиларнинг фикрига кўра, бу нисбатан арзон мавсумий резавор ва мевалар таъминоти, шунингдек, импорт қилинган ўтган йилги ҳосил олмалари ҳали ҳам сотувда эканлиги билан боғлиқ.
Шуни қайд этиш жоизки, бугунги кунда россиялик боғбонлар эртаги олмаларни ўтган йилнинг июль ойи бошига нисбатан ўртача 34 фоиз арзонроқ нархда етказиб беришмоқда. Шу билан бирга, ушбу мевани етказиб бериш ҳажми ошгани сайин боғбонларнинг янги мавсум борасидаги хавотири тобора ортяпти. Чунки, олма йиғим-теримини бошлаган вилоятлар сони ўсишда давом этмоқда, талаб эса мунтазам пастлигича қолмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!