Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда эртаги картошка мавсуми 2020 йилга нисбатан бир ҳафта кеч бошланди
Янгиликлар

Россияда эртаги картошка мавсуми 2020 йилга нисбатан бир ҳафта кеч бошланди

Мазкур ҳафтада Россия бозорларига Россия Федерациясининг жанубий вилоятлари фермер хўжаликларидан эртаги картошка ҳосили кириб кела бошлади, дея хабар бермоқда АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар лойиҳаси таҳлилчилари. Бу йил Россия фермер хўжаликларида эртаги картошкаларни сотиш мавсуми баҳорнинг совуқ келиб, бироз чўзилгани сабабли 2020 йилга нисбатан тахминан бир ҳафта кеч бошланди.

Айни пайтда жорий йилдаги картошкалар ҳосили маҳсулотларнинг хилма-хиллиги ва сифатига қараб 40-50 рубль/кг ($0,55-0,69) дан сотувга чиқарилмоқда. Ҳозирча эртаги картошкалар бўйича таклифлар кам, чунки Жанубий Федерал округдаги кўплаб фермерлар ёмғир туфайли йиғим-терим ишларини бошлай олмаяпти. Айни пайтда ички бозорда Россия Федерациясига Миср, Озарбайжон ва Покистондан олиб келинаётган импорт қилинган маҳсулотлар ташкил этмоқда. Импорт қилинган янги картошка нархи 45-60 рубль/кг ($0,62-0,83) атрофида бўлиб турибди.

Эртаги картошка нархлари анча юқори бўлишига қарамай, ушбу ҳудудда бу маҳсулотга талаб анча юқори бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, ўтган йилги картошка захираси деярли тамом бўлганлиги сабабли маҳсулотлар нархи 24-35 рубль/кг ($0,33-0,48) ни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Россия Федерациясида эртаги картошка ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 1,6 баравар қимматроқ нархда сотувга чиққан. Шу билан бирга, бозордаги асосий савдогарларнинг аксарияти картошканинг юқори нархи шу ой охиригача сақланишини айтмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин