Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда деҳқонларнинг ҳосили нобуд бўлиши ҳолатларини суғурта қилиш бўйича қонун қабул қилинди
Янгиликлар

Россияда деҳқонларнинг ҳосили нобуд бўлиши ҳолатларини суғурта қилиш бўйича қонун қабул қилинди

Россия Федерацияси Давлат Думаси минтақада фавқулодда вазият юзага келганида фермерларни давлат кўмагида суғурталаш бўйича қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.

Ҳужжат бир гуруҳ депутатлар томонидан Давлат Думасига тақдим этилди. Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалигини суғурталаш мақсадида фавқулодда вазият тушунчасини тақдим этади, дея хабар беради «АгроБизнес.ru».

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат фавқулодда вазият натижасида ҳосилни йўқотиш ёки кўп йиллик ўсимликлар экишда хавфларни суғурта қилишда суғурта мукофотининг бир қисмини тўлаш учун давлат субсидияси ҳажмини оширишни таклиф қилади. Биринчи йил учун бундай субсидия миқдори барча суғурта қилдирувчилар учун 80% ни ташкил қилади. Кичик фермерлар учун бундай кўрсаткич 2023 йилгача амал қилади, кейин у аста-секин пасая  бошлайди. Шундай қилиб, 2023 йилда у 70%, 2024 йилда – 60%, 2025 йилга келиб эса 50% ни ташкил этади. Йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун суғурта мукофотининг бир қисмини тўлаш учун давлат томонидан бериладиган субсидия йилига 10 фоизга камаяди. Шундай қилиб, 2024 йилга келиб 80% дан 50% гача камаяди.

Шунингдек ўқинг: Россияда агросуғурта кичик фермерлар учун осонроқ ва қулайроқ бўлади

Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномалари бўйича олинган суғурта мукофотларининг бир қисмини суғурталовчилар томонидан ажратмалар ҳисобига фавқулодда вазиятларда компенсация тўловлари фондини яратишга қаратилган. Ҳужжатга мувофиқ, бундай ажратмалар миқдори суғуртачилар уюшмаси томонидан тегишли йил учун белгиланади. Қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномалари бўйича олинган суғурта мукофотларининг 5 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, қонун лойиҳасида суғурта компанияларига қўйиладиган талаб ва уларни танлаш мезонлари белгилаб қўйилган.

Янги қоидалар жорий йилнинг 1 июлидан кучга киради. Шу билан бирга, фавқулодда вазиятлар сабабли етган зарар учун товон пули сифатида компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қоидалари 2022 йил 1 июлдан бошлаб амал қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россияда чипс ишлаб чиқарувчиларига картошка етишмаяпти

EastFruit

Қозоғистон, Россия ва Беларусдан Хитой ҳамда Ўзбекистонга маҳсулот етказиш бериш учун «Агроэкспресс» лойиҳаси ишга туширилмоқда

EastFruit

Об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилди?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин