Бош саҳифаЯнгиликларРоссия – Польша ва бошқа ЕИ мамлакатларига иссиқхона бодринглари ҳамда помидор экспортини кўпайтирмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия – Польша ва бошқа ЕИ мамлакатларига иссиқхона бодринглари ҳамда помидор экспортини кўпайтирмоқда

EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, Россияда иссиқхона бизнесининг юқори темпда ривожланиши нафақат импортнинг муҳим қисмини алмаштиришга олиб келди, балки Россияни ташқи савдо бозорларига кириб боришга ҳам мажбур қилди.

Мева-сабзавот бозори учун энг кутилмаган жиҳат – бу 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойида, яъни, иссиқхона сабзавотлари импорти анъанавий равишда юқори бўлган бир пайтда Россия бодрингнинг нетто-экспортёри бўлди! Иссиқхона помидорлари импорти тез пасайишда давом этди ва ҳатто илк бор уларнинг экспорти ривожлана бошлади. Aлбатта, Россия Федерацияси иссиқхона помидорининг нетто-импортёрилигича қолди, аммо ушбу даврда импорт ҳажми яна бир бор камайди – бу сафар 17 фоизга.

«Эҳтимол, энг шов-шувли янгилик – бу иссиқхона бодрингининг тизимли экспорти ва Россияда етиштирилган иссиқхона помидорлари Польшага 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида биринчи марта етказиб берилганидир, зеро, илгари ҳеч бундай бўлмаган. Шу билан бирга, Польшанинг ўзи Европа Иттифоқида иссиқхона сабзавотларининг асосий экспортёрларидан бири ҳисобланади» дейди БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Савдо статистикасига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Россия Польшага 579 тонна барра бодринг экспорт қилди. Бу эса Польшани Европа Иттифоқида Россия иссиқхоналари учун Беларусдан кейинги иккинчи бозорга айлантирди, Украинанинг вақтинча эгалланган ҳудудларига сабзавот етказиб беришни ҳисобга олмаганда, албатта. Чунки ҳозир бу ҳудудларга Украина маҳсулотлари етиб бормаяпти. Шунингдек, Россия бу даврда Польша бозорига бодринг етказиб берадиган бешта энг йирик давлатлардан бирига айланди.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Европа Иттифоқи ва Украинадан Россияга барча озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева-сабзавотлар етказиб беришга таъқиқ қўйилганига қарамай, Европа Иттифоқи ва Украина бунга нисбатан жавоб қилмади ва Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишини (ЕИ ҳамда Украинага )таъқиқламади. Шундай қилиб, Россия ҳозирги вақтда ўз бозорини Европа Иттифоқи мева-сабзавотларидан ҳимоя қилмоқда ва шу билан бирга,  маҳсулотларини ушбу бозорга экспорт қилиш имкониятидан фойдаланяпти.

«Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштиришнинг динамик ўсиши, айниқса, иссиқхона бодринглари сегментидаги ўсиш бозордаги нархлар беқарорлигига олиб келди. Таъминот ўсиши даврида бодринг нархи кескин пасаяди, шундан сўнг у фаол экспорт қилина бошлайди. Энг аввало, Беларусга жўнатилади ва бу, ўз навбатида, яна муайян танқисликка, нархлар кескин кўтарилишига олиб келади», дея тушунтириш берди Aндрий Ярмак.

Aйтганча, Польшадан ташқари, Россиянинг иссиқхона бодринглари Молдова, Эстония ва Грузияга ҳам фаол экспорт қилинди. Молдовага маҳсулот етказиб бериш бир йилда  2,6 баравар, Эстонияга – 75 фоиз ошди. Россияда етиштирилган иссиқхона бодринги бу даврда аввал ҳеч ҳам Грузияга экспорт қилинмаган эди.

Иссиқхона помидорлари сегментида экспорт ҳажми анча кам бўлган. Аммо статистика бундан ҳам қизиқроқ, чунки Россияда етиштирилган иссиқхона помидорларининг биринчи йирик экспорт жўнатмалари қиш мавсумида Польша, Эстония, Грузия каби мамлакатларга амалга оширилди. 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Россиядан Беларусга иссиқхона помидорлари экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоиз ошди.

Шунингдек ўқинг: Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот  бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир

Дарвоқе, 2021 йилнинг таҳлилий даврига кўра, Россияда иссиқхона помидорлари импорти камайганига қарамай, ушбу бозорга ўз маҳсулотларини етказиб беришни кескин оширган мамлакатлар ҳам бўлди. Биринчи навбатда, Туркманистондан экспорт ҳажми ўсганлиги эътиборни тортади. Ушбу мамлакат етказиб берувчилар рейтингида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитойни четлаб ўтиб, етказиб беришни 2,2 баравар оширган ҳолда учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳам Россияга иссиқхона помидорлари экспортини кўпайтирди, аммо ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда бу кўрсаткич у қадар катта эмас – 87 фоиз, холос. Иссиқхона помидорларини Россияга  Қозоғистон, ҳатто Миср ҳам экспорт қилишни кўпайтирмоқда.

Aммо Россия бозорига иссиқхона помидорининг асосий етказиб берувчиларидан бири бўлган Марокаш помидорида мозаика-пепино вируси тез-тез аниқлангани сабабли, у бозорни тарк этди. Бу шошилинч равишда муқобил бозорларни излаш заруратини келтириб чиқарди ва Туркияга ушбу бизнесда етакчиликни сақлаб қолиш имконини берди. Шундай бўлса-да, Туркиядан Россия Федерациясига иссиқхона помидорларини етказиб бериш ҳажми ўтган йилги даражада сақланиб қолди.

Шубҳасиз, Россияда замонавий иссиқхона мажмуаларига улкан сармоялар ажратилгани натижа бера бошлаяпти. Иссиқхона бизнеси мутахассисларининг фикрига кўра, агар бозорда рақобат шу қадар чекланмаган бўлса, мазкур лойиҳалар иқтисодий жиҳатдан нечоғли муваффақиятли ва барқарор эканлиги катта савол остида қолади, албатта.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин