Бош саҳифаЯнгиликларРоссия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди

Россия мева-сабзавот савдоси вакилларидан EastFruitга келиб тушган маълумотларга кўра, ўтган ҳафта бир қатор мамлакатлардан Россияга сархил олма импорти бўйича тартиблар анча мураккаблашди. Улар Россельхознадзорнинг ушбу мамлакатлардан ҳар бир партия олмалардаги «Пириметанил», «Хлорпирифос» ва «Гексахлорбензол» каби фаол пестицидлар қолдиқларининг рухсат этилган максимал концентрацияси (РМК) ошиб кетишини синчковлик билан текшириш белгиланган хатга асосланади.

Бу олма юкланган машина ва контейнерларнинг бир неча кун кечикишига олиб келади. Шунга кўра, етказиб берувчилар транспорт тўхтаб қолиши натижасида катта йўқотишларга дучор бўлишади ва ушбу чора-тадбирлар ортиқча олма фонида маҳаллий товар ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш мақсадида бозорга киришни тарифсиз чеклаш усули деб ҳисоблашади. Бу хусусда бизнинг #freshapplecrisis номли материалимизда батафсил ёзилган. Етказиб беришдаги кечикишлар ҳисобга олинса, Россия олма бозори бироз “жонланди”. Тўғри, Spot бозорида олма нархи ҳали кўтарилганича йўқ, аммо келгуси ҳафтадаги етказиб беришларда Россия супермаркетлар тармоқлари ушбу омилни ҳисобга олади ва ҳатто арзон олма учун ҳам сотиб олиш нархини осмон қадар кўтаради. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, Польша олмаларининг Беларусь орқали Россия бозорига реэкспорт қилинмаслиги ҳам нархларни қўллаб-қувватлайди.

Қизиғи шундаки, шартли «қора рўйхат»га тушиб қолган мамлакатлар орасида Молдова йўқ. Эҳтимол, шунинг учун Молдовада олма нархи ўса бошлади ва ҳатто «Айдаред» нави учун олма нархи ошишининг дастлабки омилларини қайд этилди.

Айни пайтда Россия бозорида олманинг улгуржи нархларининг ўртача даражаси ўтган йилга нисбатан ўртача 10-15 фоизга паст, аммо нархлар ҳали ҳам 2018/19 йилги мавсумга нисбатан сезиларли даражада юқори.

Шуниси қизиқки, 2021 йилнинг сентябрь ойида Россия олма импортини 2020 йил, сентябрга нисбатан кескин оширди, ваҳоланки, август ойида импорт, аксинча, бир йил аввалгига нисбатан паст бўлган. 2021 йилнинг сентябрь ойида Россияга олма экспортининг асосий ўсиши айнан Молдовадан кузатилди – етказиб бериш икки баравар кўпайиб, 19,4 минг тоннага етди. Эрон олмасини етказиб бериш 9 фоизга ошиб, 9 минг тоннага етди, Сербия эса сентябрь ойида Россияга олма экспортини 7 фоизга камайтириб, 2,8 минг тоннага етказди. Айтганча, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Россия Федерациясига Сербия олмасини етказиб бериш 2020 йилга нисбатан учдан бир баравар кам эди. Туркия эса ўз экспортини оширишда давом этди – 2021 йилнинг сентябрь ойида Россияга олма экспорти 2020 йилнинг худди шу ойига нисбатан 23 фоизга кўп бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Сўнгги 5 йил ичида Марокаш майиз импортини 20 баробардан зиёд оширди!

EastFruit

Глобал мева савдоси инқирози — кўп йиллардан буён экспортнинг илк бор қисқариши сабаблари таҳлили

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин