Бош саҳифаЯнгиликларРоссия, Ироқ ва Украина — Туркия цитрус мевалари импортёрларининг ТОП-3 рўйхатида
Янгиликлар

Россия, Ироқ ва Украина – Туркия цитрус мевалари импортёрларининг ТОП-3 рўйхатида

Туркияда экспорт мавсуми бошланганидан буён 73 кун давомида – 2021 йилнинг 20 августидан 31 октябрига қадар цитрус мевалар етказиб бериш ҳажми 152 миллион долларга етди.

Ташқи бозорларда лимонга талаб кўп – етказиб бериш 71,06 миллион доллардан ошди.

Кейинги ўринларда мандарин (61,8 миллион доллар), грейпфрут (11,56 миллион доллар) ва апельсин (7,45 миллион доллар)дир.

Ҳисобот даврида Туркиядан цитрус меваларнинг асосий импортёрлари Россия (66,018 миллион доллар), Ироқ (21,92 миллион доллар), Украина (12,99 миллион доллар), Руминия (6,77 миллион доллар) ва Болгария (4,7 миллион доллар) эканлиги қайд этилди.

Шунингдек ўқинг: Туркия 2020/21 йилги мавсумда олма экспортини бир ярим баравар ошириб, Европа Иттифоқи, Молдова ва ҳатто АҚШ билан рақобатни юзага келтирди

Цитрус мева етиштирувчилар миллий кенгаши раҳбари Кемал Качмазнинг «Анадолу» нашрига маълум қилишича, цитрус мевалар экспорти мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшишда давом этмоқда.

Унинг айтишича, Туркия мавсум бошидан буён 152 миллион долларлик 342 минг 715 тонна цитрус мевалар экспорт қилган.

EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, Европа Иттифоқи пестицид қолдиқлари миқдори ортиб кетган мевалар сериясидан сўнг Туркия лимони импорти устидан назоратни кучайтириш ниятида эканини хабар қилган эди.

Испаниянинг Лимон ва грейпфрутлар бўйича халқаро профессионал ассоциацияси (Аilimpо) ўтган йили Туркия лимонининг 10 та партиясидан Европа Иттифоқида таъқиқланган кўп миқдордаги бифенил моддаси топилганини қайд этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи бир ярим баробар ошди

EastFruit

Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади

EastFruit

Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради

EastFruit

1 comment

Baxromjon 25 Ноя 21 at 13:03

Andijon.viloyati

Reply

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин