Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради

Европа Иттифоқи (ЕИ) Туркиядан импорт қилинган лимон партияларида бир неча бор пестицид қолдиқлари меъёрдан ортиқ миқдорда эканлигини аниқлагач, Туркия лимони импорти устидан назоратни кучайтиришга эътибор қаратди.

Испания Лимон ва грейпфрутлар халқаро профессионал ассоциацияси (Аilimpo)нинг хабар беришича, ўтган йили жўнатилган Туркия лимонининг 10 та партиясида Европа Иттифоқида таъқиқланган бифенил моддаси кўп миқдорда топилганини билдирар экан, Туркия маҳсулотларида «жиддий нуқсонлар» борлигини маълум қилди. Бу хусусда EastFruit Freshfruitportal ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Бундан ташқари, Аilimpо маълумотларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида беш партия мева таркибидаги хлорпирифос қолдиқлари рухсат этилган даражадан икки баробардан ортиқ экани аниқланган.

Шунингдек ўқинг: Туркия лимон экспортини 48 фоизга оширди

“Аниқланган қоидабузарликлар сони ортиши натижасида Евроқўмита бу ҳафта Туркия лимонини олиб кириш шартларини ўзгартириш ва чегара назоратини кучайтириш, текширувлар частотасини 10 фоиздан 20 фоизга оширишга қарор қилди”, дейилади ассоциация хабарида.

Амалда бу чора Туркия лимонларини олиб кетаётган ҳар 10 юк машинасидан иккитаси Европа ҳамжамияти чегарасида текширилишини англатади. Янги назорат тизими 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Туркиядан хандон писта экспорти 2021 йилнинг ўн ойи давомида 2020 йилнинг умумий кўрсаткичларидан ошиб кетди

EastFruit

Туркия узумининг энг қизғин мавсуми бир неча ҳафта ичида тугайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин