Бош саҳифаЯнгиликларРоссия Федерациясида иссиқхона бодринглари нархи жадал ўса бошлади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия Федерациясида иссиқхона бодринглари нархи жадал ўса бошлади

Бундан икки ҳафта аввал Россия бодрингини Беларусь улгуржи компаниялари фаол равишда сотиб олди ва Беларусь орқали у Польша ҳамда Украина бозорларига реэкспорт қилинди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари.  Аммо шу ҳафта бошидан Россия Федерациясидаги иссиқхона комбинатларининг вакиллари бодрингни сотиш нархларини фаол равишда ошира бошлашди.

Демак, ҳафта бошидан буён маҳаллий комбинатлардан иссиқхона бодринглари ўртача 33 фоиз қимматлашган. Бугунги кунда Россия бозорида иссиқхона бодрингини етказиб бериш жуда ҳам чекланган ва бу импорт қилинадиган маҳсулотларга ҳам тегишли бўлиб, улар ҳажми кескин камайди.  Бундай вазиятда маҳаллий иссиқхона комбинатлари деярли ҳар куни бодринг нархини оширишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, бугунги кунда ушбу маҳсулот 80-130 рубль/кг (1,07-1,74 доллар/кг) дан сотилмоқда, ўтган ҳафтада мазкур сегментдаги сотиш нархлари 60 рубль/кг (0, 80 доллар/кг) дан бошланган.

Қайд этиш жоизки, нархлар ошиши нафақат маҳаллий бодрингга таъсир қилди, балки бу ҳафта импорт ҳам анча юқори баҳога чиқди. Шундай қилиб, ҳозир Россия бозорида кичик ҳажмдаги Қозоғистон бодринги мавжуд.  Шу билан бирга, импорт қилинадиган бодрингни сотиш нархи 85 рубль/кг (1,14 доллар/кг)дан бошланмоқда, бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 1,5 баравар қимматдир. Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Россия бозорида Эрон ва Қозоғистондан импорт қилинадиган бодринг бўйича таклифлар кўп эди ва  маҳсулотнинг сотув нархлари 55 рубль/кг (0,74 доллар/кг)дан эди.

Шуни қўшимча қилмоқчимизки, бугунги кунда Россия Федерациясида иссиқхона бодринги бир йил аввалгига нисбатан ўртача 30% қимматроқ.  Шу билан бирга, бозордаги асосий иштирокчиларнинг аксарияти ушбу маҳсулот нархи янада ошишига шубҳа қилишмаяпти. Улар ўз фикрларини фақат бир нечта корхоналаргина иссиқхона бодрингини сотаётгани билан изоҳлашмоқда. Бу турдаги сабзавотнинг янги айланмаси эса февраль ойигача бўлмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин