Бош саҳифаЯнгиликларРоссия Польшага иссиқхона бодринглари экспортини жадал суръатлар билан оширишда давом этмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россия Польшага иссиқхона бодринглари экспортини жадал суръатлар билан оширишда давом этмоқда

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2020 йил охирида Россия иссиқхоналарида етиштирилган бодрингларнинг Польшага биринчи сенсацион экспортидан сўнг 2021 йилда Россиядан Польшага бодринг экспорти ҳажми сезиларли даражада ошди.

Хусусан, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида Россия Польшага 579 тонна сархил иссиқхона бодрингини экспорт қилган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида бирорта ҳам жўнатма амалга оширилмаган. Дарвоқе, бутун 2020 йил давомида Россия Польшага 244 тонна сархил иссиқхона бодрингини экспорт қилган. Яъни, ҳозир экспорт ҳажми ўтган йилгидан ошиб кетди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия бодрингининг бутун ҳажми 2021 йилнинг биринчи уч ойида Польша бозорига экспорт қилинди, шундан сўнг янги жўнатмалар бўлмади. Бироқ, 2020 йилда Россия бодринги Польшага октябрь-ноябрь ойларида жўнатилди.

Жорий йилнинг октябрь ойида Россияда бодринг нархи Польшадаги бодринг нархларидан ошиб, ғайритабиий даражада юқори бўлди. Шунинг учун  экспорт ҳақида сўз юритиш мантиққа зиддир. Ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида Россияда бодринг нархи кескин тушиб кетди, Польшада эса аксинча, кескин кўтарилди, шунинг учун яқин келажакда Россия  Польша бозорига яна бодринг экспорт қилиши мумкин.

Умуман олганда, Россия 2021 йилнинг биринчи 8 ойида 11 минг тонна иссиқхона бодрингини экспорт қилди, бу 2020 йилнинг шу давридаги экспорт ҳажмидан 28 фоиз юқори. Беларусь 9,9 минг тонна Россия бодрингини импорт қилган асосий бозорлигича қолди – бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп. Молдовага Россия бодрингини экспорт қилиш ҳам сезиларли даражада – 2,6 баравар ошди, лекин бу ерда ҳажм анча паст – 268 тонна. Эстония ва Грузия ҳам Россияда етиштирилган 200 тоннадан зиёд бодрингни импорт қилди, бироқ бу мамлакатлар 2021 йилда импортни қисқартирган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи бир ярим баробар ошди

EastFruit

Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади

EastFruit

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин