Бош саҳифаЯнгиликларРоссия: эртаги лавлаги нархи пасайишига қарамай, маҳсулот нархи юқорилигича қолмоқда
МахсусЯнгиликлар

Россия: эртаги лавлаги нархи пасайишига қарамай, маҳсулот нархи юқорилигича қолмоқда

Россиянинг эртаги лавлаги бозорида нархлар пасайиши кузатиляпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шундай бўлса-да, ушбу сабзавот нархи бугунги кунда рекорд даражада юқорилигича қолмоқда.

Хусусан, Жанубий Федерал округ фермерлари янги ҳосил лавлагиси учун 50-60 рубл/кг (0,69-0,83 доллар/кг) нарх таклиф қилмоқда. Бундан бир ҳафта аввал ушбу маҳсулот нархи минтақада 70 рубл/кг (0, 97 доллар/кг)дан пастга тушмади. Шундай қилиб, атиги бир ҳафта ичида лавлаги ўртача 26 фоиз арзонлашди.

Сабзавот етиштирувчиларнинг фикрига кўра, янги ҳосил лавлагиси нархининг бу қадар сезиларли пасайиши, бозорга эртаги лавлаги етказиб бериш кескин ўсганлиги билан боғлиқ. Кўпчилик фермерлар ёмғир туфайли кейинга қолдиришга мажбур бўлган йиғим-терим ишларини бу ҳафта бошлашга муваффақ бўлишди.

Шуни қайд жоизки, хўраки лавлаги сегментидаги нархлар пасайиш тенденциясига қарамай, айни дамда ушбу сабзавот нархи ўтган йилнинг июнь ойи охирига нисбатан ўртача 4,2 баравар қиммат. Бозорнинг асосий иштирокчилари бу ҳолатни хўраки лавлаги сегментида маҳсулотга талаб ошиши билан изоҳлашмоқда. Шунингдек, ўтган йилги  ҳосилни ҳозир оз сонли фермер хўжаликлари сотаётганини ҳам ҳисобга олиш керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин