Бош саҳифаЯнгиликларРоссельхознадзор Қозоғистондан Россия Федерациясига зарарланган помидорнинг катта партияси олиб кирилишига йўл қўймади
Янгиликлар

Россельхознадзор Қозоғистондан Россия Федерациясига зарарланган помидорнинг катта партияси олиб кирилишига йўл қўймади

Россельхознадзорнинг Олтой ўлкаси ва Олтой Республикаси бўйича инспекторлари Қозоғистон Республикасидан келтирилган помидор партиясида (15 тонна) карантин зараркунандалари – Жанубий Америка помидор куяси (Tuta аbsoluta (Меyrick)) ва Пепино-мозаика вируси (Pepino Mosaic Virus)ни аниқлашди. Бу хусусда Россельхознадзор матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Қайд этилишича, карантин объектлари мавжудлиги Россельхознадзорга қарашли «Марказий илмий-услубий ветеринария лабораторияси»нинг Олтой филиалида ўтказилган лаборатория экспертизаси натижалари билан тасдиқланган.

«Касалланган помидор партиясини чиқариш таъқиқланди, юк алоҳида омборда сақланмоқда. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, юкни қабул қилувчи томон маҳсулотнинг зарарланган партиясини зарарсизлантириши ёки йўқ қилиши шарт. Ушбу тартиб-қоидаларни бажариш рад этилган ёки имконсиз бўлган тақдирда, зарарланган товарлар тегишли назорат органлари бошчилигида экспортёр мамлакатга қайтарилади», дейилади хабарда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин